Бизни суймаганни шодламоқ нечун.
Оллоҳ йўқлаб турса, шудир кифоя.
Банда йўқламаса, додламоқ нечун.
.
Алик олмаганга салом берма, қўй.
Кўнгил бермаганга гуллар терма, қўй.
Ва лек бегуноҳга тошлар отма ҳеч.
Камтарлик камолдир, кўкрак керма куй.
.
Миннатли ош ема, оч қол, яхшиси.
Бечора,оқарган соч қол яхшиси.
Кимгадир суяниб чинор бўлгандан.
Ўзингга ишонган қад дол яхшиси.
.
Қисматинг най бўлса торда не гуноҳ.
Манглайинг йўқ бўлса, борда не гуноҳ.
Ҳар кимнинг тақдири ўзга, ҳар бўлак.
Сойларинг хор бўлса қорда не гуноҳ.
.
Умр бир йўл, унда юргувчи ўзинг.
Йўл бўйи йиқилиб,тургувчи ўзинг.
Бир куни танангдан жон этса араз.
Қабрингга қуп-қуруқ киргувчи ўзинг.
.
Эй Шоир қаламинг сингунича ёз.
Кўкракда бонг зарби тингунича ёз.
Ким нима деса дер, қўлларинг силтаб.
То тананг тобутга мингунича ёз.
.
Бизни унутганни ёдламоқ нечун.
Бизни суймаганни шодламоқ нечун.
Оллоҳ йўқлаб турса шудир кифоя.
Банда йўқламаса, додламоқ нечун?..
Группадан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4