Умр деганлари бир ширин тушдир,
Учиб, қайтиб келмас сайроқи қушдир.
Ҳаёт бу кўз қоқиб, кўзни юмишдир,
Тирик юрганингга шукр қил, дўстим.
********************************************
Кимлардир ҳаётдан эртароқ кетар,
Кимлардир ўлимин орзиқиб кутар,
Кимдир қориндаёқ оламдан ўтар,
Юрак урганига шукр қил, дўстим.
*******************************************
Кўр кўзига қилса гар дори-дармон,
Кўзлари бенуқсон кўрмоғи гумон,
Ҳатто туш кўриш ҳам кўрларга армон,
Кўзинг кўрганига шукр қил, дўстим.
********************************************
Қуръон тиловати ёқимли бунча,
Ҳузур бахш айлагай юрак тўлгунча,
Карлар эшитолмас ўла-ўлгунча,
Қулоқ эшитганга шукр қил, дўстим.
*******************************************
Ногирон хоҳласа, ёнидан жилма,
Ҳассали инсоннинг ҳассасин юлма,
Ҳеч қачон чўлоқнинг устидан кулма,
Оёқ юрганига шукр қил, дўстим.
******************************************
Шунча йил яшадик яхши ё ёмон,
Юзимизни кўрсин пок қибла томон,
Шу кунларга келдик саломат, омон,
Умр кўрганингга шукр қил, дўстим!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4