Предыдущая публикация
Кўчиб кетадилар бошқа шаҳарга...
Баланд иморатлар қурарлар балки,
Бизни келади деб Махшарга.
Оталар ўлмайди,улар шунчаки,
Узоқ сафарларга шайланадилар.
Дастурхон бошида ҳар кунгидаги,
Бир ҳовуч дуога айланадилар.
Оталар ўлмайди,нигоҳларини,
Елкамиз ортидан сезиб турамиз,
Тушларга жим келиб кетишларини,
Болаларимизга айтиб юрамиз.
Оталар ўлмайди, улар ўлмайди,
Томир-томиримиз тўла қонига.
Фақат бир кун кўмиб келамиз ночор,
Уларни қалбимиз қабристонига!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев