Рохманир Рохийм.
Тарозида у'лчанса ог'ир
келадиган калималар.
Уммул мўминийн Жувайрия
розияллоху анходан ривоят
килинади:
«Расулуллох соллаллоху
алайхи
васаллам эрталаб субх намози
пайтида унинг хузуридан
чикиб
кетдилар. У намоз ўкийдиган
хонасида эди. Сўнгра зухо
намозини ўкиб бўлиб кайтиб
келсалар, Жувайрия онамиз
хали хам ўтирган эдилар.
Шунда Расулуллох соллаллоху
алайхи васаллам:
«Чикиб
кетганимдан бери шу холатда
ўтирибсанми?» деб сўрадилар.
Онамиз розияллоху анхо:
«ха»,
дея жавоб бердилар.
Расулуллох соллаллоху алайхи
васаллам: «Мен сендан кейин
тўртта калимани уч мартадан
айтдим, агар улар тарозида
ўлчанса, сен бугун айтган
нарсалардан огир келади, –
дедилар.
Улар:
«Субханаллохи ва бихамдихи
ъадада холкихи ва ризо
нафсихи ва зината ъаршихи ва
мидада калиматихи».
(Маъноси: Яратганларининг
ададича, нафси рози
бўлгунича,
аршнинг вазнича,
калималарнинг узунлигича
Аллохга хамд айтаман ва Уни
поклайман.)
Имом Муслим ривоятлари.
Бошка бир ривоятда:
«Субханаллохи ъадада
холкихи,
субханаллохи ризо нафсихи,
субханаллохи зината ъаршихи,
субханаллохи мидада
калиматихи», дейилган.
(Маъноси: Халкининг ададича
Аллохни поклайман, нафси
рози бўлгунча Аллохни
поклайман, аршнинг
огирлигича Аллохни
поклайман, калималарининг
узунлигича Аллохни
поклайман).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев