ҳақида салафлардан
қилинган нақллар...
Абу Дардо разияллоҳу анҳу
шундай деганлар: "Комил
тақво - банданинг Аллоҳ
таолодан ҳатто заррача нарса
хусусида ҳам қўрқмоғи ва ўзи
билан ҳаром ўртасига тўсиқ
қўйиш мақсадида ҳаром
бўлиши эҳтимолидан қўрқиб,
баъзи ҳалол нарсаларни ҳам
тарк қилмоғидир".
Ҳасан Басрий айтадилар:
"Тақводор кишиларда тақво
шу даражага бориб етадики,
улар ҳаромдан қўрққанлари
боис, кўпгина ҳалол
нарсалардан ҳам тийилиб
турадилар".
Суфён Саврий айтадилар:
"Тақводор кишилар одатда
тақво қилинмаса ҳам
бўлаверадиган масалаларда
ҳам ўзларини тийганликлари
боис тақводор деб
номландилар".
Ибн Умар разияллоҳу анҳудан:
"Мен ўзим билан ҳаром
нарсалар ўртасида аслида
ҳалол нарсалардан иборат бир
парда қўйиб, уни ҳеч қачон
бузмасликни хоҳлар эдим".
Суфён ибн Уяйна айтадилар:
"Банда токи ўзи билан ҳаром
ўртасида ҳалолдан бўлган бир
тўсиқ қўймагунича ҳамда гуноҳ
ва шубҳали нарсаларни ҳам
тарк қилмагунича иймон
ҳақиқатига эриша олмайди".
Абу Бакр разияллоҳу анҳудан
собит бўлишича, у киши бир
марта билмаган ҳолда шубҳали
нарсани еб қўйганлар. Сиддиқ
разияллоҳу анҳуга ҳалиги
нарсанинг шубҳали эканлиги
айтилгач, дарҳол
бармоқларини оғзиларига
тиқиб, қайт қилиб ташлаганлар.
Иброҳим ибн Адҳамдан:
- Замзам сувидан ичмайсизми?
- деб сўрадилар. Шунда у киши:
- Агар ўзимнинг идишим
бўлганида, ичардим, - дея
жавоб бердилар.
Бу билан у киши ўша
идишларнинг ҳаммаси
султоннинг молидан
эканлигига, султонинг молига
эса баъзи мўминлардан зулман
олиб қўйилган моллар ҳам
аралашганлигига ишора қилган
эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам асҳобларидан Аллоҳ
рози бўлсин, уларга чиройли
суратда эргашган салафларни
ҳам Аллоҳ раҳмат қилсин. Улар
ҳар қандай шубҳадан йироқ
бўлдилар ва динларини пок
сақладилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев