Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам пардозли хотин-кизларнинг Қиёмат кунидаги аҳволлари ҳақида берган хабарларида, уларнинг жаннатга киришдан узоклаштирилишлари ва (кириш учун) кечикишлари баён қилинган.
Имом Муслим ўз «Саҳиҳ» ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан нақл этди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимнинг икки тоифаси борки, мен уларни кўрмадим» - дедилар. «улар ярим-ялангоч кийинган, ўзига мойил қилиб, нозланиб юрадиган, бошлари эса туянинг эгилган ўркачи каби аёллар. Улар жаннатга кирмайдилар, жаннатнинг бўй-ҳидлари фалон-фалон (узок) масофалардан келсада, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар». (Имом Муслим, ҳадис № 2128).
Аёлларнинг (номаҳрамлар кўрсин дея) пардоз-андоз қилишлари катта гуноҳлардан экани, шубхасиздир. Чунки, бу гуноҳни қилган хотин-қизлар учун қаттиқ ваъийд ва жазолар айтилган ва уларнинг пардозлари сабабли жаҳаннам аҳлидан бири бўлиб қолишлари мумкиндир.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Дунёда кийинган қанча-қанча хотин-қизлар борки, охиратда яланғочдирлар», дейилган (Имом Бухорий, ҳадис № 115; Термизий, «Сунан», ҳадис № 2196; Имом Молик, «ал-Муваттоъ»: 2/ 913).
Сўнгги ҳадис қуйидагича тафсир қилинди:
1 - Аёл бу дунёда бойлиги ва кўп кийимлари билан кийинган, бироқ, қилган солиҳ амаллари йўқлиги сабабли охиратда кийимсиз-яланғоч бўлади;
2 - Аёл бу дунёда кийинган, бироқ, кийимлари шаффоф бўлгани учун авратларини тўса олмаган ва охиратда қилган бу иши эвазига яланғочлик билан жазоланади;
3 - Аёл бу дунёда Аллоҳнинг неъматларини кийган, бироқ, самаралари охиратда савоб бўлиб кўринадиган шукроналардан ялангоч (шукрона келтирмаган) бўлади;
4 - Аёлнинг кийимлари баданини тўсган, бироқ, рўмолини орқасига ташлаган-да, кўкрақлари ва жисмининг айрим ерлари очиқ қолган.Натижада, у яланғоч хисобланган ва охиратда унга яраша жазо бўлади; Бу тема кимларгадур ёкмаса узур...
5 - Аёл бу дунёда солиҳ умр йўлдошига турмушга чиққан, бироқ, охиратда амалсиз яланғоч қолиб, эрининг солиҳлиги унга фойда бермаган. Зотан Аллоҳ таоло: «У кунда насаблар фойда бермайди»- деган (Мўъминун: 101).
Бундай хотин-қизлар бу дунёда шараф ва мансаб кийимини кийган бўлсаларда, охиратда жаҳаннамда яланғоч қолишлари эҳтимолдан ҳоли эмас («Фатхул-Борий»: 13/ 23).
Ақлли хотин-қизлар бу даҳшатли манзара ва пардоз олиб бораётган натижалар ҳақида бир ўйланиб кўрсинлар!
Бу манзара ва оқибат ҳақида, ҳижоб воситаларидан бири бўлган рўмоли ва ёпнчиқларини фитнали ва жозибали қилиб олганлар тафаккур қилиб кўрсинлар!
Булар ҳақида ўзини мўъмин ва мўъминалар учун фитна қилиб, уларни жаннатнинг равон йўлларидан адаштирган хотин-қизлар фикр юритиб кўрсинлар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев