қассобга чиқиб, гўштнинг
лаҳмроқ жойидан бир кило
олиб келинг...
- Намунча каллаи саҳарлаб
тинчликми?
- Эсиздан чиқдими? Аҳир
бугун
набираларим келадиган кун
булса...
- Эсимда…эсдан чиқариб
бўларканми, ҳар ой шу кунни
кутасан-ку, ўзи мазанг
бўлмаётган бўлса, нима
қиласан
овора бўлиб, ундан кўра
дамингни олсанг
бўлмайдими?
- Бугун анча яхшиман, бўлинг
тез, хали замон келиб
қолишади, шўрвани солиб
қўяй,
йўлда очиқиб келиб, мазза
қилиб ичиб олишадида.
- Ҳоп хозир - деди Зокир ота
ва
хамёнидаги пулларни олиб
санар экан, ичида ҳўрсинганча
"Бу пуллар бир кило гўштга
етмайдику, кампирга
айтганим
билан, баҳонам ўтмайди,
қайтанга гап эшитиб оламан"
деб ҳаёл қилди.
- Мен унгача, хамир ясаб
қўяман, шахарда бўлка
еявериб, ичи ачишиб
кетгандир
бечораларни, айниқса кичик
набирангиз, "Уй нонингиз
борми" дея атай сўраб келади,
-
онаҳоннинг гаплари хаёлни
бўлди.
Зокир ота иккалалари катта
ҳовлида ёлғиз яшайдилар...
Бир ўғли ва бир қизи бўлгани
билан, ўғли иши сабаб узоқ
шахарда яшайди, қизи эса
аллақачон турмушга чиқиб
кетган.
Ўғиллари ойда бир марта
уларни кўргани келиб туради.
Бугун ҳам шундай кун, Ханифа
буви ёши олтмишдан ошиб
қолган, қаричилик эканда, тез-
тез шамоллаб касал бўлиб
қолади, кеча ҳам анчагина
тоби
қочиб ётиб қолганди, бугун
эса
озгина дадилроқ.
Набираларини келадиган куни
бўлгани учун, ўзига куч топа
олди шекилли, бу кунда
уларни
келишларига турфа таомлар
пишириб туришни ният
қилган.
- Ҳали хам ўтирибсизми,
вақтлирок қассобга
бормайсизми, гўштни яхши
жойлари сотилиб кетмасин? –
сўрида чой ичиб утирган
чолига
караб сўз қотади онаҳон...
- Ҳозир бораман дедим-ку,
тонг
сахарда қассоб ҳам дўконини
очмагандир.
- Очган, очган…сиз борингчи
аввал, ҳа айтганча
келишингизда, Жўравой
ўртоғингизникига ҳам кириб
ўтинг, келини сигирини
соққан
бўлса, бир коса қаймок билан
озроқ сут ҳам олиб келасиз,
хамирни сутга қиламан.
- Сувга қилсанг бўмайдими?
- Қизиксизда чол, сув билан
сутнинг нонини катта фарқи
бор, сутники жуда ширин
булади.
- Хўп майли, - деди Зокир ота,
елкасига тўнини илганча,
кўчага
чиқиб кетади.
Отаҳон, маҳалла бошидаги
қассобхонага яқин келди.
- Ботиржон ўғлим, қора
қўчқор
сўйибсан, эшитиб уйда гўшт
бўлса ҳам келавердик - дейди
хазилга олиб.
Ботиржон Зокир отани гўшт
олганига бир ой бўлганини, у
гўштдан аслида урвоқ ҳам
қолмаганини ичидан яҳши
сезсада, отани хижолатга
қўймай дея, гапга хазиломуз
жавоб қайтаради.
- Келинг ота, келинг - дейдида
ота билан қўл олиб сўрашиб
бўлгач, бошини озгина отаҳон
томонга эгиб, қўлини оғзининг
бир томонига қўйганча, худди
биров эшитиб колмасин
дегандай:
- Ота олдинги гўштлар
эчкиники
эди, мана бу ҳакикий
қўчқорники, онамларга қўлинг
ўргилсин қилиб, икки сихгина
кабоб таёрлаб беринг,
касалдан
буткул тузалиб, ўн саккиз ёш
қизга айланадилар, қоладилар
-
дейди хазил қилиб...
- Ха, шумтака-э, қани бир кило
берчи унда еғликроқ қилиб.
- Бўлдида, отахон.
- Ўғлим, манави ўн мингни
олиб
тур, қолганини нафақам
чиқиши билан бераман, бугун
уйга мехмон келадиган
шахардан. Шуларга шўрва
ташлаб қўяман...
- Майли, майли булаверади.
Отаҳонга ҳам қийин, - дея
ичида ўйлади Ботир қассоб -
Оладиган нафақаси
кампирини
даволатишга кетяпти, чоллар
билан чойхоналарга ўтиришга
ҳам чиқмайди, яқинда улар
билан озгина тортишиб ҳам
қолди, куни кеча бир улфати
унга, «Намунча кўринмайсан,
мундоқ бизларга қўшилиб
тургин, ҳа нима? Хотинингни
даволатгани ўғлинг пул
юбормаяптими, сўрасанг
бўлмайдими?" деб юборди,
шунда отаҳон, ўзига фотиха
қилиб турдида, жаҳл билан,
"Ўғлимга тил теккизма,
шаҳарда
яшашни ўзи бўлмайди, ҳадеб
унга пул жўнат дея олмайман,
пулим бўлса сенларга
қўшиларман, унгача эса ҳайр"
деганча тўнини қоқиб жўнаб
юборганини яҳши эслайди...
Шу, шу махалладаги чоллар
билан чойхонада хам
кўринмайди...
*************
Бироз муддат ўтиб, Зокир ота
аёли айтган нарсаларни
кўтариб келди...
- Ишқилиб келишармикин,
ўтган сафаргидай, иши чиқиб
қолган бўлмасин яна - дейди
Зокир ота.
- Келади дадаси, келади, ўтган
гал, имкони бўлмагандирда -
деди Халима буви, чолини
қўлидаги нарасаларни
оларкан...
Керакли масаллиқларни
тўғраб,
бир қозон килиб шўрва
ташлаб
қўйди.
Сўнгра, сурпа ёзиб хамир
ясади,
ишларни қилиб бўлгунча
юзларини тер босиб кетди,
чолим кўриб қолса
жаврамасин
деб, тез-тез юзидаги
терларини
рўмоли билан артиб турди.
Тушликка яқин кўпган
хамирдан чиройли нонлар ва
икки набирасига
бежиримгина
кулча ясади...
Бир амаллаб иссиқ бўлсада,
нонларни тандирдан узиб
олди...
Набираларим келганда, совуқ
кулча емасин дея, кулчаларни
ўраб бир четга олиб қўйди.
Бу вактда соат хам иккига
якинлашиб қолганди...
- Кампир. овқатинг тайёр
бўлган бўлса, бир коса бергин,
қорин ҳам очиб кеттику -
дейди
Зокир ота кампирига
илтижоли
нигоҳ билан қараганча...
- Шошмай туринг, ҳали замон
келиб қолишади, ҳаммамиз
биргалашиб ичармиз шу
шўрвани – дейди кампир ўзи
хам очқагани, чарчаганини
сездирмай - иссик нондан еб
туринг хозирча...
Зокир ота, нонни бир пиёла
чойга ивитиб, еб утираркан,
сўрининг бир четида ҳаёл
суриб
ўтирган кампирига қараб,
рахми келди...
Бечора ҳар гал болаларни
келиши олдидан, худди
шундай
килади...
Эрталабдан тинмай бир
нарсалар пиширади,
касаллигини ҳам бир муддат
унутади, улар келганида эса,
қувнаб кетади, бир кун олдин
бошини боғлаб бир жойда
ётиб
қолганини унутиб ҳам қўйди
мана...
Болалар катта бўлишиб,
оилали
бўлганларидан кейин ўз
йўлида
кетаркан, ота-она эса уларни
бир зум ҳам унутмас ва балки
уната олмас эканлар.
Мана икки ой бўлдики,
арзимаган баҳоналар билан
онасини кўриш учун келай
демайди...
Ёш вактимизда, "Дадаси шу
ўғлимизга бир дона ука шерик
қилсакчи" деганида, кўнмаган
эканман, мен ахмоқ, "Йук бир
дона бўлсин, бор будимни
шунга бағишлайман,
келажакда
катта одам бўлиши учун, ҳеч
нимани аямайман, иккита
бўлса
куч-қувваатим етмай, иккиси
хам оддий одам бўлиб
қолиши
мумкин" дея ўзимни гапимни
маъқуллайверибман...
**********
Соат тўрт...
- Ўғлингизга қўнғироқ қилиб
кўрингчи, келиб колдимикан, -
деди онаҳон уларни кутиб-
кутиб толиққан кўзларидаги
ёшни базўр тияр экан…
- Ҳа, ҳозир, - деганча, Зокир
ота,
қўл телефонини олиб,
ўғлининг
рақамини терди.
Бир икки гудокдан кейин,
ўғлининг ўрнига гўшакдан
келиннинг овози келди...
- Ассалому алайкум дадажон.
- Яхшимисиз қизим...
- Раҳмат дада, яхши
ўтирибсизларми? Ойимлар
яҳшимилар…
- Ҳа биз яхшимиз, келай деб
қолмадиларингми???
- Ҳа-я эсим қурсин, ўғлингиз
бугун бора олмаслигимизни
айтиб қўйишни тайинлаб,
ўзлари дам олаётган эдилар.
Болалар билан бўлиб,
қўнғироқ
қилиш эсимдан чиқибди...
Бу гапни эшитган Зокир
отанинг бўғзига бир нарса
тиқилгандай бўлиб, бир икки
йуталдида, ўрнидан туриб сал
нарироқ кетди...
- Бу нима деганингиз келин?
Бугун хам келмайсизларми?
Нимага ахир? Онаси бечора
эса... - гапини оҳиригача ҳам
айта олмади, келин гапни
бўлди:
- Кеча ўртоқлари қизини
узатган эди, ҳаммамиз ўша
ерда эдик, жуда кеч
тугаганлиги
сабаб, анча чарчаб
қолибдилар,
шунга қишлоққа кейинги
сафар
борармиз дегандилар...
- Ҳа майли, ўзларинг тинч
бўлсаларинг бўлди - дедида
афсусланганча телефони
ўчирди...
Кун буйи мехнат килиб
чарчаганиданми ёки кечаги
касал хуруж қилганиданми,
айвондаги устунга суянганча
кўзларини юмиб ўтирган
кампирига нима дейишини
билмай озгина боши қотдида,
ниҳоят ёнига яқинлашиб,
тўғрисини айтиб қўя колди...
- Онаси бугун уларни
кутишимизни хожати йўқ,
келмас эканлар, - гапни қисқа
қилди Зокир ота...
Ханифа буви эса, чолининг
гапини эшитиб, чукур тин
олдида, маюс тортганча, хеч
нима демади. Кўзларидаги
намни рўмоли билан артиб,
ўрнидан турдида секин-секин
қадам босиб, уйи тамон кириб
кетди...
«Эссиз, уларни келиши учун
қанча харакат қилганди, иш
билан овора бўлиб туз хам
тортмади бечора» Зокир ота
ичида, аёлига куюнди.
Ошхонага кирдида, тўрт беш
соатдан бери қайнаб, суви
ҳам
камайиб кетган шўрвадан бир
коса қуйиб, аёли ётган хонага
кирди...
- Онаси қўйгин энди, хафа
бўлавермасангчи, уларни хам
тушунгинда аҳир, бирор бир
зарур иши чиқиб қолгандир,
улар ҳам сени қаттиқ
соғинишган аслида - деди уни
юпатгандай бўлиб...
Ханифа она, деворга қараб
ётганча, чолига жавоб
кайтармаc эди...
- Қорнинг хам очгандир, мана
бу шўрвадан бир хўплам
ичгин,
бўлмаса касал бўлиб коласан-
ку...
Яна сукунат...
Зокир ота, ўзи бир қошик
шўрвадан ҳўпладида,
қайнайвериб шўри чиқиб
кетган бўлсада, аёлининг
кўнглини кўтариш учун:
- Ох-ох жуда мазали бўлибди-
да, кел бир хўплайқолгин энди
-
деганча Ханифа онани
елкасидан тортиб ўзи тамонга
қаратмокчи бўлди...
Не кўз билан курсинки,
Ханифа
она бу оламни тарк этиб
бўлган...
Онанинг қўлларида эса,
ўғлининг биринчи синфга
қабул
қилинган кунидаги тушган
сурати турарди...
Ota onangizga tiriklik chogida tekinga aytmagan Shirin sozlaringizni. Million million sarflab qabr toshiga yozdirishni nima keragi bor? Vaqtida Ota onani qadriga yetaylik ular ganimat.....
Moder Nodirbek Vaxobov..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10