Орзу қилдим ўтиб кетди ҳасрат бўлиб,
Ҳавас қилдим қайтди номард ҳасад бўлиб,
Фақат сабрим туриб берди бир мард бўлиб,
Менга мени қайтиб берган сабрим менинг,
Юрган йўлим кунимдан кўп жабрим менинг.
Орзуларим бисёр эди ширин - ширин,
Ҳар зарбада қўлдан бердим бирин - бирин,
Келинг бугун очиб берай қалбим сирин,
Менга мени қайтарган шу сабрим менинг,
Қанча битсам битмас сира дардим менинг.
Юрак зада кўрсатилган қаҳрлардан,
Нима фойда энди ёлғон меҳрлардан,
Куйдим менга ишлатилган сеҳрлардан,
Шунча сабр қилдинг менга сабрим менинг,
Энди наҳот кутар мени қабрим менинг.
Мен неларни кутмагандим адо бўлиб,
Қанча вафо истамадим гадо бўлиб,
Не синовлар йўлламади Худо билиб,
Мукофотлаб турдинг ўзинг сабрим менинг,
Метиндайин сабрим менинг - қадрим менинг!
Мақсуджон Ёдгоров.2017.07.18.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев