Ҳомиладорлик пайти одатдаги турмуш тарзига маълум ўзгартишлар киритишга тўғри келади. Айрим севимлимашғулотлардан воз кечиш, кун тартибини ўзгартириш, янги одатларга кўникиш… Хўш, аёлга улкан бахт олиб келадиган тўққиз ой давомида нима қилиш мумкин-у, нима ман этилади?
Кичкиналигимизда нима мумкин-у, мумкин эмаслиги осон ҳал этиларди: ойим йўқдедилар-ми, демак, мумкин эмас! Катта бўлгач ёзилган-у ёзилмаган қонун-қоидалар, ахлоқ-одоб меъёрлари бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизни назоратда ушлаб туради. Аммо юрагимизостида янги вужуд яшаётганини ҳис этишимиз билан қоидалар мезони умуман ўзгаради. Яъни қизил чироқда ўтиш мумкин эмас деган қоида мавжуд эса-да, авваллари машина йўқ бўлса, чопқиллаб кетаверганимиз ҳолда, энди сабр билан яшил чироқ ёнишини кутиб, кейин йўлни кесиб ўтамиз. Ишхонада қимирламай ўтириб ишлаб бошлиқнинг кўзига яхши кўринишимиз мумкин, аммо энди вақти-вақти билан тоза ҳавога чиқиб келамиз ва иш куни тугаши билан уйга шошамиз. Хуллас, энди ҳаётимиз ва саломатлик олдидаги масъулиятни икки баравар ҳис эта бошлаймиз.
Яшаш шиддатини ўзгартириш
Ҳомиладорликкача ҳарбиримиз ўзига хос бир маромда, ёинки шиддатбилан яшаб келаётгандик. Кимдир бир кунда 3 та ишхона орасида югуриб юрган бўлса, бошқа биров учун дўконга чиқиб келиш ҳам катта ҳодиса ҳисобланган. Албатта, биринчи вазиятда шитобни бир оз камайтириш, иккинчисида эса орттириш лозимлиги тушунарли, чунки на тинмай югураётган ва на қимирламай ўтирганонанинг қорнида ривожланиш болакайга маъқул келмайди. Лекин биз келтирган мисоллар — икки чегара. Кўпчилик аёллар эса олтин ўрталикдаги маромда яшашларини ҳисобга олиб айтиш мумкинки, одатий турмуш тарзинитубдан ўзгартириш шарт бўлмайди. Фақат соғлом турмуш тарзига риоя этсангиз бас. Эрталаб сот 6 да уйғониб ишхонага ҳаммадан олдин келишга ўрганган бўлсангиз, марҳамат, қаршилик йўқ. Аммо кечқурун ҳам ҳаммадан олдин ухлашингиз шарт! Дам олиш кунлари дугоналарингиз билан учрашмоқчимиз — қаршилик йўқ. Фақат чекиш таъқиқланган жойларда.
Хулоса:умуман олганда, мумкин
Ишлаш
Ҳомиладорлик — касаллик эмас, демак, бемалол ишлашингиз мумкин. Ҳа, бошида «токсикоз», кейин катталашиб бораётган қорин масаласи бор, аммо бу икир-чикирларфарзанд дунёга келтириш бахти олдида ҳеч нарса эмас. Фақат ишга жон-жаҳдингиз билан ёпишиб, бирданига бирнеча лойиҳаларга киришиб кетмасангиз бўлгани. Оналаримиз қандай ишлашган, эсланг. Соат 8 дан 17 гача, шошилмасдан. Вақтида танаффус ва тушликка чиқиб, ора-чора дугоналар билан чақчақлашиб… Шу тарзда ишласангиз бўлади.
Хулоса:мумкин
Автомобил ҳайдаш
А пунктдан Б пунктга етиб бориш керак. Ҳатто, ҳомиладорлик даврида ҳам қулай ва тезкор улов масаласи долзарблигича қолади. Йўналишли такси, метро ёки автобусдаги тиқилинчлик, дим ҳаводан ҳомиладор аёлкатта ноқулайликлар ҳис этишини ҳисобга олсак, бу даврда унинг шахсий автомашина ҳайдагани дуруст. Аммоэҳтиёт бўлиб, худди орқа ўриндиқда биллур ваза олиб кетаётгандек ҳайдаш керак. Аслини олганда, сиз билан бирга кетаётган митти йўловчи миллионта биллур вазадан ҳам қимматлироқдир!
Шунингдек, ҳомиладорликнинг сўнгги икки ойида аёл танасида кузатиладиган ўзгаришларни (қориннинг катталашиб кетишини) ҳисобга олиб, рулга ўтирмаслик тавсия этилади.
Хулоса: мумкин
Жанжаллар
Одамлар ҳомиладор аёл ҳамиша бахтиёр ва хуррам юриши керак деб ўйлашади. Яна ўшаодамлар негадир ҳомиладор аёлларнинг инжиқ, асабий ва йиғлоқи бўлиб қолишини ҳам қайд этишади. Ҳа, улар ҳақ. Чунки ҳомиладор бўлса-да, у оддийгина аёл. Бу даврда у ўзида жўш ураётган ҳисларни аввалгидан тезроқ ва шиддатлироқнамоён этади. Асосийси,«Нима бўлганда ҳам ўзимни босишим керак» ва аксинча «Нима бўлса бўлсин, менга нима» деган икки хулосадан бери, ўртада юриш керак. Ҳадеб аламни ичга ютаверсангиз, кун келиб «портлайсиз», бу — аниқ. Бўлар-бўлмасга жиззакилик қилаверсангиз, оилавий муносабатларга путур етади. Энг яхшиси — жанжалли вазиятларда бир неча марта секин-аста нафас олиб чиқариш. Шундагина бирданига бетга сапчимай, ўз норозиликларингизни босиқлик билан баён этиш имконига эга бўласиз.
Хулос:мумкин, аммо меъёрида
Рақсга тушиш
Рақсга тушиш жуда кенг тушунча. Сокин оҳангга чайқалиб, қўлларни нафис ҳаракатлантириб туриш бошқа-ю, лазгига ўйнаш бошқа. Биринчи ҳолатдаги рақс жуда керак, бу аёлнинг кайфиятини кўтаради, қонини юриштиради. Лазгига келсак, туғруққача уни фақат томоша қилиб ўтиришга тўғри келади.Туққандан кейин оёғингиз остида эмаклаб юрган кичкинтойнинг ортидан кун бўйи югуриб, кейин яна рақстушишга куч топа олсангиз рақс тушишингиз мумкин. Қисқаси, майин ва нафис ҳаракатлар — фойдали, кескин ҳаракатлар, сакраш, силкиниш эса — зарарли.
Хулоса: мумкин
Ичкилик ичиладиган давра
Дугонангиз туғилган кунига сизни ва турмуш ўртоғингизни таклиф этди. Ёки кўп йил кўришмаган қадрдонларингиз учрашувга чақириб қолишди. «Бу йиғинга борсам, боламга зарар етиб қолмасмикан?» деган савол сизни қийнаши мумкин. Бир-икки нарсани эътиборга олиш керак, холос. Сигарет тутуни — зарарли, шу сабабли кафенинг чекиш таъқиқланган ҳудудида ўтирамиз. Алкогол — зарарли, шусабабли ичмоқ у ёқда турсин, ичганлардан нарироқ юрамиз, тўйларда эса овоз кучайтиргичлардан узоқроқ ўтирамиз. Рақсга чорласалар, сокин мусиқа танлаймиз. Бошқа айтарли чекловлар йўқ. Муомала ва мулоқотдан бемалол завқланиш мумкин.
Хулоса:мумкин
Спорт билан шуғулланиш
Профессионал спортчилар бу даврда ҳам «нагрузка»ни камайтирган ҳолда ўз машғулотларини давомэттирадилар, бу спортчи аёл, шифокор ва мураббий ўртасида ҳал этиладиган масала.Аммо оддийгина уй бекаси ёки идора хизматчиси бўлган аёл ҳомиладорлик пайти катта куч-қувват, кескин ҳаракатлар ва жўшқин фаолият талабқиладиган спорт турлари билан шуғулланиши мақсадгамувофиқ эмас. Жисмоний тарбия, очиқҳаво, соғлом турмуш тарзи — буларнинг бари керак. Лекин отда юриш, велосипед учиш, баландликдан сувга сакраш кабилар ҳомиладор учун нимагакерак? Бунинг зарари ҳақида (жароҳатлар, ортиқча зўриқиш, кутилмаган ҳолатлар) ортиқча гапириб ўтиришга ҳожат йўқ.
Хулоса:мумкин эмас!
Ҳаётдан завқланиш
Бу ҳақда ортиқча гапиришнинг ҳам ҳожати йўқ. Ёқимли инсонлар билан мулоқот қилинг, ўйнанг, кулинг, яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Яшасин янги ҳаёт!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5