ҲАҚИДА
! (1-кисм)
Ўлимни, охират кунини, ул
кун ҳар бир одам бу
дунёдаги қилмишлари
юзасидан сўроқ-савол
қилинишини ўйлаш ҳар
қандай шаккок, кофирни
ҳам ўйлантириб қўяди.
Шундай лаҳзаларда улар
охират ҳақида савол бера
бошлайдилар...
Доббатул арз
Яъжуж-Маъжуж
Қуёшнинг мағрибдан
чиқиши
Дажжолнинг чиқиши
Ийсо а.снинг тушишлари
Имом Маҳдий
Қиёматнинг кичик
аломатлари
ҚИЁМАТ
Қиёмат қоим бўлишига
далиллар
Қайта тирилиш ва ҳашр
Ҳолатнинг оғирлиги
Ҳисоб
Тарозу ва амалларни тортиш
Шафоат
ХУЛОСА
Ҳавз
ҚИЁМАТ КУНИГА ИЙМОН
КЕЛТИРИШ
Қиёмат кунининг борлигига
келтириладиган далиллар
иккига бўлинади.
1. Нақлий далиллар
(бошқаларнинг хабари).
2. Ақлий далиллар.
Нақлий далиллар, қисқа
қилиб айтганда, инсоният
тарихидаги барча динлар
иттифоқ қилишганки, инсон
ўлгандан сўнг, қайта
тирилади ва бу дунёда
қилган ишларининг ҳисоб-
китоби бўлади.
Ақлий далилларга келсак,
барча-барча одамлар
қадимгилар ҳам, ҳозиргилар
ҳам, саҳродагилар ҳам,
шаҳардагилар ҳам, ҳатто энг
чекка жойларда
яшайдиганлар ҳам,
илмлилар ҳам, илмсизлар
ҳам ўзида бир илҳомга
ўхшаш махфий сезги
борлигини биладилар. Бу
сезги айтадики, бу дунёдаги
ҳаётдан сўнг яна бошқа ҳаёт
бўлади. Унда ҳозирги
ҳаётда топилмаган адолат
ҳақиқатга айланади, ҳар бир
инсон ўзининг қилган ишига
яраша мукофот ёки жазо
олади.
Норман Билл исмли олим бу
борада шундай дейди:
«Кишида ўлгандан сўнг, яна
ҳаёт бўлади, деган
сезгининг борлиги, қиёмат
кунининг ҳақлигига энг
кучли далиллардан
биридир. Аллоҳ таоло агар
инсонни бирор нарсага
қониқтирмоқчи бўлса, ўша
фикрни унинг қалбига
солиб қўяди. Одамларда
абадий ҳаётга интилиш
(агар у дунёда бўлса ҳам)
кенг тарқалган сезгидир.
Бунга енгилтаклик билан
қараб бўлмайди. Биз
интилаётган бу нарса ва чин
қалбдан ҳис қилаётган бу
нарса бирор ишончли
асоснинг акси бўлиши
турган гaп. Бундай улкан
ҳақиқатларга
материалистик йўл билан,
моддий далиллар билан
ишониб бўлмайди. Балки
ақида, илҳом ва руҳий
сезгилар йўли билан
ишонилади. Илҳом
ҳақиқатни илмий
фаҳмлашда муҳим
омилдир».
Аллоҳ инсонни ақлли
қилиб, баркамол ва кўпгина
нарсаларга тайёр қилиб,
коинот сирларини очишга
қодир қилиб яратди.
Шундай олий мартабага эга
бўлган инсон, бошқа ақлсиз,
идроксиз, истеъдодсиз
ҳайвонлар каби ҳолга
тушиб қолиши тўғри эмас.
Балки тўғри йўл шуки,
инсон бу дунёдаги ҳаётдан
сўнг, яна қайтиб тирилиб, ўз
амалларининг самарасидан
баҳраманд бўлиши керак.
Агар Аллоҳ таоло инсонга
турли қобилиятларни бериб
қўйиб, сўнгра бепарво
ташлаб қўйса, бу иш
беҳикмат бўлиб, адолатдан
ҳам узоқ бўлган бўлар эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев