ЭР БЎЛМАСА КИМСАН АЙТ АЁЛ
Хаддингни бил , хаддингдан ошма . Денгиздайин кўпирма , тошма. Бир савол бор жавоб бер шошма . Эр бўлмаса кимсан айт аёл ?
От минибсан муборак бўлсин . Оғилхонанг тойларга тўлсин . Нима бўлса бўлсина ўлсин . Эр бýлмаса кимсан айт аёл ?
Келин- янга турарлар қопиб. Отанг кўяр эшикни ёпиб . Аканг , уканг кетар йўл топиб. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Пул топмаса ялқов қўйма ном . Тўлар бир кун сабр отлиқ жом . Пар тўшакда бир ўзинг оқшом . Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Кимга керак сендаги роз - ноз ? Юзингдаги минг тусли пардоз . Хушлимисан , ё хушсиз танноз . Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Бунда хар ким яшолмас тўғри . Хар ким қадам ташолмас тўғри . Тўғри йўлми ё қаллоб ўгри . Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Бўлсанг хам-ки пулдор , минг қўйли. Гулдан гўзал,сарвқомат бўйли. Сени севган,сени бор ўйли. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Тўғри , сен бор олам мунаввар . Мажнун сен деб бўлган дарбадар. Энди сен хам ўйлаб кўр агар. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Дунё жуфтли яралган асли . Эр ва аёл одамзот насли . Кахратонми ё кўклам фасли . Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Ғолиб чиқсанг хар қандай жангда. Рақибларни қолдириб тангда. Тиллолардан кўйлак кийсангда. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Тахмонингда турмас тўн - салла. Ширин сухбат бўлмас тун палла. Бешик қучиб айтмайссан алла . Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Ёлғизликда эзиб кўяр дард. Гул юзингни босар ажин - гард. Суйиб сочинг силагувчи мард . Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Рўзғор деган сира тўлмас ғор. Минг қийнок , минг азоблари бор . Шу рўзғорда сенгра чин хамкор. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Қадри баланд қадрин билма хас. Дардкаши бўл , бўлгин хамнафас. Хооов дугонанг қилгувчи хавас. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Кунларингдан кўчар халоват. Бўлолмайсан бахтли, саломат. Сенга керак бахту саодат. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Кафтида юр кўзлама бошни. Синдирмагин сабрни , дошни. Минг бўяма қош қалам қошни. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Аёлсиз эр хор бўлар бор гап. Хор экан деб қилаверма даф. Кетиб қолса пушмондан не наф. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Сен Онасан пойингда Жаннат. Опам-синглим мехри беминнат. Лек бағри чўг,сенга серхиммат. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Байтим ўқиб ранжима аёл. Бу хақиқат эмас миш - хаёл. Дардинг бўлса тинглар бемалол. Эр бўлмаса кимсан айт аёл?
Хурматни бил хурматдан ошма. Кўклам селдек кўпирма, тошма. Кўклам кетар куз келар шошма. Эр бўлмаса кимсан,айт а
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Аёлини отга миндирган
Хурматини жойига куйиб
Жаннатим хам пойингда деган
Катта кетманг она туккандир
Узи емай сизга бергандир
Онами у аелми кизми
Хаммамиз хам бандамиз ахир
Аёл борки тебранар дунё
У билан дир шавку завки хам
Гар булмаса дунёда аел
Мотамсаро еру замин хам
Калбларнингдир чироги аел
Юракларнини уйнатгучи у
Мехр беринг мухаббат беринг
Колганини уддалайди у
Ёлгиз бошла юрганлар канча
Алданганлар хорланган канча
Шунда хамки умидин узмас
Чунки у бир оташдан парча
Хорламанг сиз аёл зотини