сўқмоқлардан иборат. Бу йўлда
Одам алайҳиссалом машаққат
чекди, Иброҳим алайҳиссалом
оловга ташланди, Исмоил
алайҳиссалом қурбонликка
ётқизилди, Юнус алайҳиссалом
балиқнинг қорнига кирди,
Айюб алайҳиссалом дард-алам
тортди, Юсуф алайҳиссалом
арзимас чақаларга сотилди,
зулм билан қудуққа ташланиб,
туҳмат билан зиндонбанд
қилинди, пайғамбаримиз
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
ва саллам анвойи азиятларни
бошдан кечирдилар. Демак, сиз
имтиҳонланган зотлар
йўлидасиз. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
айтганлар: «Аллоҳ кимга
яхшилик истаса, унга мусибат
беради» (Бухорий ривояти).
Аҳли илмлар айтганидек:
«Аллоҳ кимни жаннат учун
яратган бўлса, унинг боши
кўргуликлардан чиқмайди».
Аслида, ҳақиқий мусибат –
диндаги мусибатдир, ундан
бошқа ҳар қандай мусибат
банда учун офият бўлиб, у
сабабли даражалар юксалади
ва гуноҳлар ўчирилади.
Савобдан маҳрум бўлган
одамни мусибатдор деса
арзийди, шундай экан, қўлдан
кетган дунё матоси учун ортиқ
даражада қайғуриш ярамайди.
Дунё ўзгариб турувчи нарса,
лаззатлар ортидан аламлар
туғилади, шодликлар ортидан
ғамлар келади.
Абуд-Дардо розияллоҳу анҳу
айтадилар: «Дунё Аллоҳ
наздида эътиборсиз
бўлганидан фақат у туфайли
осий бўлинади, Аллоҳ
ҳузуридаги мартабаларга уни
тарк қилиш билангина
эришилади».
Бас, камчиликларни тузатиш,
хатоларга узр айтиш,
Парвардигори оламга тавбалар
қилиш каби ўзингиз учун
фойдалироқ бўлган ишларга
машғул бўлинг, балоларнинг
тезлик билан аришига гувоҳ
бўласиз. Машаққатлар юки
остида эзилмаган одам
истироҳат мазасини билмай
ўтган бўларди.
Одамлар қўлидаги нарсалардан
умидвор бўлманг, энг бадавлат
одам бўласиз. Аллоҳдан ноумид
бўлманг, У зотнинг сизга бўлган
неъматлари нақадар кўплигини
тафаккур қилинг, қазога рози
бўлиш билан маҳзунлигингизни
аритинг. Тун ҳар қанча узун
бўлмасин, барибир тонг отади,
ёмон кунлар ортидан албатта
яхши кунлар келади. Замон бир
хилда туравермайди, ҳар
қандай меҳнат-машаққатнинг
ҳам ниҳояси бор. Кулфат ҳар
қанча устма-уст келмасин, асло
умидни йўқотманг. Зеро, бир
машаққат икки енгиллик
устидан ҳаргиз ғолиб бўлмайди.
Яъқуб алайҳиссалом битта
фарзандини йўқотганда фироқ
ўтида ҳар қанча куйиб-ёнмасин,
ёруғ кун келишидан ва висол
они етишишидан асло умидсиз
бўлмади, иккинчи фарзандидан
ажралганда ҳам Аллоҳдан
умиди узилмади, балки:
«Шоядки, Аллоҳ уларнинг
барчаларини бағримга
қайтарса. Албатта, У зот билим
ва ҳикмат соҳибидир» (Юсуф:
83) деди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев