Абу Ҳурайра (розииаллоҳу анху) Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қалби на вужуди билан пешвоз чикар ва у зотдан эшитган нарсаларини ёдлаб олар эдилар. Меҳри жўш урганидан Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг юзларига термулганлари-термулган эди.Саҳобаларнинг кўпчилиги у зотнинг (соллал¬лоҳу алайхи васаллам) юзига қарашга доим ҳам журьат қилишолмасди. Абу Ҳурайра эса ўзида бунга журъат топтан эдилар. У киши: «Расулуллоҳдан кўра (соллаллоҳу алайҳи васаллам) гўзалроқ, ҳеч бир зотни кўрмадим. Гўёки у кишининг юзида қуёш ўйнайди», деб айтар эдилар. У кишининг Пайгамбарга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) муҳаббати тошганидан бошқа саҳобалар сўрашга ийманган кўп нарсалар ҳақида сўрашга жазм қилардилар. Бир куни Расулуллоҳга қараб: «Сизни кўрсам дилим яйраб, кўзим қувнаб кетаверади. Менга ҳамма нарса ҳақида ха¬бар берсангиз», дедилар. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унга: «Ҳамма нарса сувдан яратилгандир», деб жавоб бердилар. Абу Хурайра у зотга қараб яна: «Ё Расулуллоҳ, менга бир иш ҳақида хабар беринг-ки, мен ўша ишни қилиб жаннатга кирайин», дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у зотга: «Саломни ошкора қил, очларга таом бер, силаи раҳм қил, тунда одамлар ухлаган пайтда қоим бўл, сўнгра саломат ҳолда жаннатга киравер», деб жавоб бердилар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев