Предыдущая публикация
ороми жоним
борадур,
Тандин дилу жоним
олиб, ул дилситоним
борадур.
…Қолурмумен олис бўлиб,
бечораю маъюс
бўлиб,
Қалбим фироқ тиғи
тилиб, то устухоним
борадур.
…Саркаш нигоримдан
жудо, айшу қарорим
бебақо.
Манқалда оташдек қаро
дуд бирла қоним
борадур.
…Чексам-да зулм
бедодини, ҳам ваъдалар
барбодини,
Кўксимда тутгум ёдини,
токи забоним
борадур.
…Тўхтат бир оз, эй сорбон,
карвонни қилма
тез чунон,
Сарви равон ишқида
жон — руҳи равоним
борадур.
…Қайт, кўзларимга қўй
оёқ, эй дилфириб,
кетма йироқ,
Эй нозанин, кўкка бу чоқ
оҳу фиғоним
борадур!
…Қилма фиғон, эй Саъдиё,
ҳеч арзимас ул
бевафо,
Тоқатни қўймас бу жафо,
ақлу имоним
борадур.……Унутилмас наволар, ……ШЕРАЛИ ЖУРАЕВ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев