Утган йил якунларига кўра жаҳоннинг энг
яхши футболчисига айланган Криштиану
Роналдунинг ҳаётига қизиқувчилар
талайгина. Шу боис, Роналду амал
қиладиган 10 та қоидаси ҳақида маълумот
бериб ўтамиз. Ушбу фикрлар
Криштианунинг интервюларидан олинган.
1. Жарима тўпларини қойилмақом
тепишимнинг сабаби оддий. Мен
дарвозага қарайман ва ўзимга шундай
дейман: «Криштиану зарба бер»
2. Ҳар доим энг яхши бўлишга
интилганман. Буни ҳеч қачон инкор
этмайман.
3. Мен иккиюзламачи эмасман. Ҳар доим
ўйлаган нарсамни айтишга одатланганман.
4. Сен ҳар доим шижоатли бўлишинг
керак. Футболда ҳам, ҳаётда ҳам фақат
биринчи бўлиш учун интилиш лозим.
5. «Олтин тўп»нинг ортидан қувмайман.
Мени кўпроқ гол уриш, шерикларимга тўп
киритиш имкониятини яратиш ва яхши
ўйнаш қизиқтиради.
6. Мени ёмон кўрадиганларга киритган
голларим билан жавоб қайтараман.
7. Жамоадошларимсиз бир ўзим ҳеч
нарсага эриша олмайман. Мен сеҳргар
эмасман.
8. Менинг голларим? Мен шунчаки ўз
жамоамга ёрдам беряпман. «Реал»нинг
ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшяпман.
Такрор айтаман, шахсий натижалар мен
учун иккиламчи
9. Ўзимни ёмон ҳис қилишим билан ёлғиз
қолишни афзал биламан.
10. Менинг келажакдаги ишларим қандай?
Ҳозир бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. мен
бугунги кун билан яшашни хоҳлайман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1