Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган ўрнидан 8 поғона юқорилаган ҳолда рейтингнинг 58-поғонасидан ўрин олган. Ушбу кўрсатгич, Ўзбекистонни яна Осиё қитъаси терма жамоалари рейтингига 4-ўринга олиб чиқди. ФИФА рейтингида Ўзбекистон Осиё қитъаси терма жамоалари орасида 4-ўринда бормоқда. Осиё терма жамоалари рейтингини ҳамон Япония бошқариб турибди – 32-ўрин. Япониядан кейинги ўринларда Жанубий Корея (40), ҳамда Австралия (47) терма жамоалари бормоқда. МДҲ мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон Россия (11) ҳамда Украина (37) терма жамоаларидан кейинги ўринда турибди. Ўзбекистон терма жамоасининг ОК-2015 саралашидаги рақибларидан - БАА терма жамоаси 87-поғонасидан жой олган бўлса, Вьетнам 133, Гонгконг эса 147-ўринда бормоқда. Миллий терма жамоанинг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги рақиблари ҳисобланган Қатар (101) ва Ливан (131) терма жамоалари ўрни ҳам деярли ўзгармаган. Терма жамоаларнинг умумий рейтингини доимгидек Испания терма жамоаси бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринда Германия терма жамоаси бораётган бўлса, кучли учликни Аргентина терма жамоаси тўлдирган. Терма жамоаларнинг тўлиқ рейтинги билан ФИФА расмий сайтида тўлиқ танишиш мумкин. 1. Испания - 1614 балл 2. Германия - 1416 3. Аргентина - 1287 4. Хорватия - 1222 5. Нидерландия - 1158 6. Португалия - 1137 7. Колумбия - 1123 8. Италия - 1097 9. Англия - 1095 10. Эквадор – 1066 ... 32. Япония - 765 40. Жанубий Корея - 666 47. Австралия - 619 58. ЎЗБЕКИСТОН - 550 67. Эрон - 506 75. Иордания - 472 87. БАА - 424 95. Хитой - 393 98. Ироқ - 370 101. Уммон - 351 104. Қатар - 338 108. Саудия Арабистони - 323
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев