Предыдущая публикация
Хумор боқди ғунчалар – сездим.
Кўз солмадим сара гулларга,
Нега сени шунчалар севдим?
Севги нима, билмас эканман,
Билсам эди, кулмас эканман,
Тўкилиб сўнг тўлмас эканман,
Нега сени шунчалар севдим?
Айрилиқдан тунлар тўлғониб,
Ҳар нигоҳдан сени қизғониб,
Ўздан кечиб, дунёдан тониб
Нега сени шунчалар севдим?
Четланишга улгурмадимми?
Билмадимми ё ҳурматимни?
Сендан гўзал қиз кўрмадимми?
Нега сени шунчалар севдим?
Сенсиз умр топмоқда завол
Ҳаёт – сенга боғланган хаёл,
Кўнглим ўртар жавобсиз савол,
Нега сени шунчалар севдим?

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев