Хайрон қолдим сўзинггизга
Хеч этибор берганмисиз
Бир чеккадан ўзинггизга
Дунёда аёл қизларнинг
Хеч хунуги бўлмайди
Хаммасининг хуснидан
Доим кўнгли тўлмайди
Кимга шахло кўз керак
Кимларгадир ғунча лаб
Ким қошидан норози
Териб юрар эрталаб
Ким озғиндир ким дўмбоқ
Кимдир қора кимдир оқ
Қайси дейди паст бўйим
Кимники сал узунроқ
Сизни Оллох яратган
Сиз хаммадан гўзалсиз
Қайси бир инсон учун
Дунёлардан афзалсиз
Парфумерия ахтариб
Тўрт томонга чопасиз
Аёл қизлар йўқолса
Салонлардан топасиз
Ким сочини ўстирган
Кимдир эса кестирган
Янги мода топавериб
Сартарошни бездирган
Қайси аёл сочини
Бўяб олар сариққа
Ўрисмикин деб ўйлаб
Тушиб кетдим ариққа
Бу нолишларни энди
Сал пал қоғозга ўранг
Чиройингиз хақида
Мендай йигитдан сўранг
Хотинбоз деб ўйламанг
Тийиб қўйинг хаёлни
Чиройли деб биламан
Хар бир қизу аёлни!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев