Бугун негадир сизнинг меҳрингиз камлик қилаётгандек гўе. Сизни соғиняпман. Суратингизга термулиб майин табассумингизга маҳлие бўлиб тургандим ҳамки сизнинг қўнғирогингиз ҳаёлимни бузди. Рақамингизни кўриб чеҳрам ёришиб кетди.
-Алло?!
-Салом Гулим, Нозиккина бинафшам. Қалайсан? Мансиз зерикмаяпсанми??
-Ассалому алейкум Бегим. Раҳмат Бегим. Фақат шу... Сизни жуда ҳам соғиняпман…
-Майли Гулим, хафа бўлма, кийиниб тайер бўлиб тур. Бир оздан сўнг бораман. Учрашамиз. Ўшанда сени азоблаган соғинчларингни биргаликда қувлаб соламиз.
-Хўп бўладида Бегим.
Суҳбатимиз якунланди. Мен эса аллақачон кийиниб, ўзимга оро беришгаям улгургандим. Кўзларим эса йўлингизда зор интизор эди...
Бир боғчага бордик, бир мактабда ўқидик. Мактаб парталарию деворлари гувоҳ бўлди пок севгимизга. Қанчадан-қанча қаршиликлару азобли синовлардан ўтди бу ўтли муҳаббатимиз.
Ҳаммасидан ҳам қувонтиргани, мени хатто ўз соянгиздан ҳам қизғонардиз. "Гулим" дея шамолларданда асраб авайладиз. Қалб меҳрингиз ила парваришладингиз Бегим. Севгимиз шу кадар илдиз отдики, энди унинг тагига ҳеч ким болта уролмайди.
Шу тобда телефонимга келган хабар эътиборимни тортди: "Тайермисан? Келаяпман!".
Ҳаяжондан юрагим гумбури бутун оламни тутгандек эди.
Ана келдингиз.... Карнай-сурнай садолари остида, куёв навкарлари ила мени ўз бахт қасрингизга олиб кетгани, оддий қиздан қалбингиз маликасига айлантиргани келдингиз.
Қўлингизда оппоқ гулдаста билан ҳузуримга кирдингиз. Ёноқларим ҳам ҳаяжон, ҳам уятдан лов-лов ёнади. Гулдастани қўлингиздан олдимда аста билагингиздан тутдим, биргаликда бахт сари илк қадамларимизни ташладик.
Иккимизнинг ҳам кўзларимиз бахтдан порларди. Мен бахтлиман!
Йўқ, йўқ... аслида биз бахтлимиз!!!
Бахтингизни асраб-авайланг азизлар!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1