Ҳазил аралаш ҳақиқат!
☝☝☝☝
Содда эдим, ғўр эдим,
Ё кўзлари кўр эдим.
Бир куйдирги эр сабаб
Пешонаси шўр эдим.
Тангинамда сиҳат йўқ,
Жонгинамда роҳат йўқ,
Бу ўйноқи эримда
Бир аёлга тоқат йўқ.
💪💪
Бирам кўпки дўст-ёри,
Пули бор, яхши кори...
Санасам адашардим,
Юздан зиёд хуштори.
👠👠👠👠
Бир қўнғироқ етарди,
Ўқдай учиб кетарди.
Сўнг ярим тунда келиб,
Пешингача ётарди.
Қайси гўрда билмасдим,
Қайси гулда билмасдим,
Инсоф билан юрса-ку,
Бир оғиз сўз демасдим.
😥😪😭
Кунда жанжал бўларди,
Кўзим ёшга тўларди.
Таъна, иддао қилсам,
У жилмайиб куларди.
Аввал уёққа чопдим,
Кейин буёққа чопдим.
Сизга айтсам, ёронлар,
Охир иложин топдим:
😏😏
Ажратдим жўрасини –
Пучакдан сарасини...
Шу билан топдим гўё
Ғалванинг чорасини.
Сиз улуғ пирим, дедим,
Юзларга киринг, дедим,
Олиму, тақводорга
Яқинроқ юринг, дедим.
Кўна қолди ҳарқалай,
Дўсти йўқ энди талай.
Шунгаям инсоф берган
Художондан айланай!
Шайтон тушди қафасга,
Юрмас ҳою-ҳавасга.
Бошига дўппи кийиб,
Шогирд тушди бир касга.
📝📝📝
Дилим яйрарди пинҳон,
Қўллаб юборди Раҳмон –
Эримни йўлга солган
Битта қори акахон...
👌
Устози деб билардим,
Ё қози деб билардим.
Ҳар замон меҳмон бўлса,
Чопиб хизмат қилардим.
Эрдан кўнглим тўлганди,
Шубҳаларим ўлганди.
Наздимда, ҳаётимга
Энди омад кулганди...
Сўз бермасдан тилимга,
Гуллар тутиб қўлимга,
Ёши қирқдан ўтганда,
Ишқи тушди илмга.
Ишдан анча эрта кеб,
Овқатини чала еб,
Ўғилларни етаклаб,
Кетарди устозга деб...
Кўрсангиз-а кулганим,
Шодликдан минг тўлганим!
Хайҳот, сезмай қолибман
Уч кундошлик бўлганим...
😱😱😱
Сенинг қори акангдан!!!
Тутсам эди ёқангдан.
Хотинли бой бўлмагур,
Уял бола-чақангдан!
😡😡😡
Дейди: “Рухсат бор, хотин,
Эй, юраги тор, хотин.
Агарки, сабр қилсанг,
Жаннат сенга ёр хотин!”
🙏🙏🙏
Дейман: “Сабрим етмагай,
Ярам асло битмагай.
Бунча азобни ҳатто
Дўзахдаям тотмагай...”
Қайга борай давога?
Қўл кўтариб дуога,
Кундоши бўлмаган деб,
Ҳавас қилдим Ҳаввога!
Нетай, инграр ишқ саси,
Таънамас бу қашқаси,
Энди ғинг деёлмайман,
Мен бўлмасам – бошқаси!
😪😪😪
Илгари уришардим,
Бўлак тўшак тўшардим.
Пайт келса заҳрим сочиб,
Бир лаҳзага бўшардим.
👊👊👊
Энди хуноб юрибман,
Кун санаб ўтирибман.
Тўрт кунда бир келади
“Очеред”га турибман.
👉👈
Сўзларим эмас ҳазил,
Ўтган куним беназир.
Битта эдим, уч малак
Ҳозир хизматда ҳозир.
Юзта билан юрсаям,
Эр меники деярдим.
Йўлимга чиққанининг
Нақ гўштини еярдим.
Ҳозир-чи, кўзим ёшга
Тўлиқ, умрим кундошга...
Барида ўн фазилат,
Чиқолмайман курашга.
Оҳ, энди у ёр бўлсин,
Менга нафрат ор бўлсин.
Бахт қасримни қулатган
Қори ака “бор бўлсин”...
😬😬😬
Тилим бормас миннатга,
Бўйин эгдим суннатга.
Розимасман эр бериб,
Киролмасам жаннатга!!!
☑☑☑
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев