РОССИЯДА ЮРГАН ДЎСТЛАРИМ!
Иморатлар қуриш учун келдингизми?
Машиналар олиш учун келдингизми?
Мусофирлик қийин экан билдингизми?
Омонмисиз? Россияда юрган дўстларим!***
Бирингиз опамсиз! Бирингиз синглим!
Бирингиз укамсиз! Бирингиз акам!
Иноқсиз барингиз бир жон-у бир тан.
Омонмисиз? Россияда юрган дўстларим!***
Эртаю кеч тинимсиз меҳнат қиларсиз!
Гохида ишлардан чарчаб келарсиз!
Ёки менга ўхшаб ёғоч тиларсиз!
Омонмисиз? Россияда юрган дўстларим!***
Сўзингизни айтасиз русча аралаш!
Осондир кимларга дилни яралаш!
Мақсадим эмас асло сизни қоралаш!
Омонмисиз? Россияда юрган дўстларим!***
Мусофирда бизларга меҳр етмайди!
Иштаҳа йўқ баъзида овқат кетмайди!
Чала қолган иморат сира битмайди!
Омонмисиз? Россияда юрган дўстларим!***
Не бўлсада сизларни Аллоҳ қўлласин!
Мўъмин, мўъмина қилиб иймон йўлласин!
Илоҳим умрингиз яшнаб гулласин!
Омон бўлинг! Россияда юрган дўстларим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев