Бошқача эл турмуши,
Тамом бошқача энди,
Эру хотин уриши.
Нима энди рўмолча,
Тўрт бурчак латтада жўн,
Хозир рашк сабабчиси,
Замонавий телефон.
Уйдаги келинлар ҳам,
Билмам нима овлайди,
Қачон қарама эрин,
Телефонин ковлайди.
Билгиси келар эри,
Ким билан гаплашади?
Эркакмикин аёлми,
Ким билан учрашади?
Сим қоққан бўлса агар,
Бир шубхали рақамга,
Суҳбатлари албатта,
Айланади жанжалга.
Ўлмаганда Шекспир,
Замон дардин биларди,
Отеллони албатта,
Аёллардан қиларди.
Тасаввур қилинг: Жанжал,
Бўлаяпти ховлида,
Отеллонинг телефони,
Дездемона қўлида.
Рашк ўтида қоврилар,
Шўрлик Дездемона ой,
“Эсемес! Эсемес!” деб,
Тополмас ўзига жой.
“Соғиндим келинг” депти
Қайси бузуқ, қайси без,
Ким юборди айтасан,
Эсемес, химм, эсемес.
Оқманми мен, окманми?
Вой, юрагим санчади,
Телефонинг мени бир кун,
Талқон қилиб янчади!
Озаяпман ақлдан,
Ғазабларга тўламан,
Ох, Отелло айтмасанг,
Дунёга ўт қўяман!
Тўхтатолмас ҳеч нарса,
На бола, на дўсту ёр,
Кўзларига қон тўлиб,
Жинни бўлди тап-тайёр.
Дейман: Хой, Дездемона,
Худо олсин феълингни,
Битта эсемесни деб,
Еб қўйдингми эсингни.
Қораялоқ эрингни,
Суюқлигин билардинг,
Телефон ўлгурини,
Кавлаб нима қилардинг?
Қай ит билан гаплашса,
Гаплашиб ўлмасмиди,
Ўзингни билмаганга,
Соб юрсанг бўлмасмиди,
“Ўзингни бос, тўхта!” деб,
Ёпишаман қўлига,
Ўйлабманки шунчаки,
Қўрқитяпти йўлига.
Дездемона эшитмас,
“Эсемес” дер пайдар-пай,
Отелло жим иштонин,
Хўл қиб қўйган боладай.
Рашкчи аёл қасдланса,
Ҳеч душманлик етмайди,
Шайтон бўйнига минггач,
Ғиди-биди кетмайди.
Дездемона “Дод!” дейди
“Ноинсоф! бе диёнат!”
Хали санми хотинга,
Қиладиган хиёнат.
Менга ханжар беринглар,
“МТС”ми “Билайн”
Телефон тармоғини
Жондан жудо қилайин.
Куйган Дездемона ой,
Тунда жондан тўяди,
Отеллонинг асбобин
Шартта кесиб қўяди.
Дод солади Отелло,
Ётганича чалқанча,
-Не қилдинг аблах хотин,
Рўмолча бер, рўмолча.
Дездемона дер: Ха, ха!
Рўмолчами шунгаям,
Эсемесга бориб айт:
Унгаям йўқ, менгаям.
Тилини тишлаганча,
Азбаройи огриқдан,
Шўринг қурғур Отелло,
Кетиб қолди хушидан.
Кўзин очса кийганмиш,
Оппоқ лозим ўнгми, тес,
Олдига қизил рангда,
Ёзилганмиш эсемес:
“Бу абонент тармоқдан,
Узилиб ухлатилган,
Ҳар қандай алоқага,
Чеклашлар ўрнатилган”.
Ҳаёл қурғур обқоча,
Шу қолди шеър бўлмаган,
Шекспир ҳам бунақа,
Томошани кўрмаган.
Ўзимиз учун эди,
Марҳабо бу эртаклар,
Эҳтиёт булинг энди,
Телефони бор эркаклар.
Келинларга гапим шу,
Кўлмакдан "кит" овлама,
Эсинг бўлса эрингни,
Телефонини ковлама!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев