☘️ Келинг дўстлар бугун биз,
☘️ Катта-кичик, ўғил-қиз.
☘️ Дуо қилиб сўрайлик,
🌸 Амин дея туринг сиз.
☘️ Тўлмайдиган кам-кўстдан,
☘️ Зиён бергувчи дўстдан.
☘️ Дил оғритувчи ростдан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин.
☘️ Фойдаси йўқ хаёлдан,
☘️ Макри ёмон аёлдан.
☘️ Ҳар-хил тухмат ёлғондан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин.
☘️ Ўтмай қолган пичоқдан,
☘️ Бузуқ учган учоқдан.
☘️ Бегона бир қучоқдан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин.
☘️ Хиёнаткор хотиндан,
☘️ Ёнмай қолган ўтиндан.
☘️ Захарли бир тутундан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин.
☘️ Закоти йўқ пуллардан,
☘️ Итоатсиз қуллардан.
☘️ Ҳидсиз гўзал гуллардан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин.
☘️ Қинғир-қийшиқ излардан,
☘️ Беандиша қизлардан.
☘️ Ниқоб таққан юзлардан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин.
☘️ Чидаб бўлмас оғриқдан,
☘️ Қаҳратон қиш совуқдан.
☘️ Қутурган оқ айиқдан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин..
☘️ Маъноси йўқ шеърлардан,
☘️ Борса келмас ерлардан.
☘️ Хотинсифат эрлардан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин.
☘️ Ғийбатчилар ўқидан,
☘️ Озиқ-овқат йўқидан.
☘️ Душманларнинг тўпидан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин.
☘️ Адаштиргувчи диндан,
☘️ Ёлғон аталмиш чиндан.
☘️ Ҳар бир фосиқ, хоиндан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин.
☘️ Охиратда "сақар"дан,
☘️ Чаён сифат чақардан.
☘️ Ширин бўлган захардан,
🌸 Аллоҳ ўзи асрасин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев