тақдир,
Аммо дўзах олдида бахтдир.
Асли ўша оловдан хозир,
Ўзингизни эхтиёт килинг!
Энг аввало ношукур бўлманг,
Жоҳил билан хамфикр
бўлманг.
Беибодат, безикр бўлманг,
Ўзингизни эхтиёт килинг!
Қандай шараф - Аллоҳга
қайтиш,
Шартмас шунча ўлимдан
қўрқиш.
Охиратда қолган ҳамма иш,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Кечирганни кечирар Аллоҳ,
Панох берган топади панох.
Ёмонликдан не чиқади оҳ.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Дўст томонга талпининг ҳар
дам,
Кўринг қувонч ташвишни
баҳам,
Одам тафтин олади одам,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Қуръон, ҳадис ўқингиз албат,
Мўмин билан қурингиз сухбат,
Шу эмасми сиз излаган бахт,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Ғам келганда куюниб кетманг,
Бахт келганда суюниб кетманг.
Сокин яшанг, осуда яшанг,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Кўзлар ҳали кўриб турганда,
Юрагингиз уриб турганда,
Оёғингиз юриб турганда,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Шукур дўстлар, борингиз учун,
Фарзанд, жигар, ёрингиз учун.
Ота - онангиз бахтлари - учун,
Ўзингизни эхтиёт килинг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев