Унинг хазинаси асло камаймайди. У
– подшоҳларнинг подшоҳи. Сўраш
сизга малол келмаса, ижобат этиш
ва вақти-соати билан бериш
Аллоҳга малол келмайди. Шунинг учун Ундан доим сўранг ва кўп
нарса сўранг. Одамзоддан сўрашни
кўпайтириб юборсангиз, у ҳар
қанча бой ва сахий бўлса ҳам
барибир бир кун: “Ҳой, нега
бунчалик?” деб юборади. Аллоҳдан сўрашни кўпайтирганингиз сайин У
сиздан кўпроқ рози бўлади. Унинг
ҳузурида мартабангиз ошади.
Одамлардан кўп нарса
сўрайдиганнинг қадри пасаяди.
Пайғамбаримиз ҳам: “Сўрасанг, Аллоҳдан сўра”, деганлар. Бу
сўзлардан одамлар бир-
бирларидан ёрдам сўрашлари жоиз
эмас, деган хулоса чиқмайди.
Балки, иложи борича одамлардан
сўрашни камайтириш кераклиги, асосан, одамларга берадиган
Зотдан кўпроқ сўраш кераклиги
англашилади.
Ҳожатларини Аллоҳдан сўраш
ҳамма ишларини битирадиган зот
Аллоҳ эканига иқрор бўлишдир. Сўраганда ҳам доим сўраб туриш,
“Нега сўраганим берилмаяпти?”
деб шошилмаслик киши иймонини
зиёда қилади. Чунки дуо
ибодатдир. Ибодатни кўп қилган
сайин кишининг иймони кучайиб боради. Киши ҳожатларини чин
иймон билан Аллоҳдан сўраб, шу
билан бирга ҳаракат ҳам қилса,
мақсадга олиб борувчи сабаб ва
омилларни Аллоҳ унга муяссар
қилади. Дунё ва Охиратда биз муҳтож
бўладиган нарсаларимиз, Аллоҳдан
сўрайдиган ҳожатларимиз сон-
саноқсиздир. Дастлаб дунёда чин
иймон, илм, ҳусни хулқ ва сабр-
қаноат соҳибига айланиш, шу билан бирга яхши амаллар ва солиҳ
зурриётларга эга бўлиш, Аллоҳ ва
ота-она розилигини топиш, оила ва
қариндошларга мурувватли бўлиш,
халққа яхшилик, одамларнинг
ҳидояти, Ислом ривожи, мазлумлар ҳаққи, хонадон ва юрт тинчлиги,
ғанимлардан устунлик, муҳтож
бўлмаслик ва ҳоказолар бизнинг бу
дунё ҳаёти учун доим сўрайдиган
нарсаларимиздир. Охиратда эса, энг
аввало жон топшириш машаққатининг енгил бўлиши,
иймон билан вафот топиш, сўнг
қабр азобидан қутулиш, Мункар-
Накир саволидан яхши ўтиб олиш,
қабр роҳатига эришиш, катта
Қиёмат бошланганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга
яқинроқ ! ерда туришга лойиқ
бўлиш, У зотнинг шафоатларига
мушарраф этилиш, номаи аъмолни
ўнг томондан олиш, ҳисоб-китоб,
амаллар тарозуси ва Сирот кўпригидан соғ-саломат ўтиб,
жаҳаннамдан қутулиш, зиммасида
бировнинг ҳақи қолиб кетиб,
савоблардан айрилиб қолишдек
бахтсизликка учрамаслик,
бошқаларнинг гуноҳи ўзининг устига юклаб қўйилишидек
кулфатга қолмаслик, аксинча, бу
дунёда ҳам, у дунёда ҳам
одамларга ёрдами тегадиган
бахтли инсон бўлиш, ниҳоят яхши
инсонлар билан бирга жаннат дарвозасига етиб олиш, ота-
оналаримиз, аҳли оиламиз ва
дўстларимиз билан бирга Жаннатга
кириш, у ерда солиҳ инсонлар,
авлиёю анбиёлар, шаҳиду
шуҳадолар билан кўришиб, сўнг энг олий мукофот Аллоҳнинг
жамолига мушарраф бўлиш.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев