Шунда донишманд унга: “Сенга насиҳат қилсам унга қулоқ соласанми ёки ғазаб ўтига минганингча қолаверасанми?”, деди. Шунда у: “Йўқ, насиҳатингизга қулоқ соламан”, деди. Донишманд: “Унинг дўстлиги сабабли хурсандлигингиз кўп бўлганми ёки айбу-хатолари туфайли ғам ташвишингиз кўп бўлганми”, деб сўради. У: “Хурсандлигим кўп бўлган”, деб жавоб берди. Донишманд: “У сенга кўп яхшилик қилганми ёки кўп ёмонлик қилганми?” деди. У: “Яхшиликлари кўпроқ бўлган”, деди. Шунда донишманд: “Ундай бўлса, у билан ўтган яхши кунларинг сабабли сен унинг айбларини кечириб юбор ва у билан бўлган хурсандчиликларинг туфайли хурматини жойига қўйгин. Ўрталарингдаги дўстлик ҳурмати сабабли ундан ғазабланиш ва ундан ўч олишни бас қил, зора, шунда фикрингдан қайтсанг. Агар душманчиликда давом этсанг, ўрталарингиздаги адоват кучаяда ва сен ёқтирмаган ишлар содир бўлади”, деди. (“Унвонул баён”дан)
Исломдан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар бирортангиз биродаридан дўстикни сезса, уни маҳкам тутсин. (Умар ибн Хаттоб р.а.)
Агар тоат ибодатинга ёрдам берадиган дўстинг бўлса, унинг қўлини маҳкам тут, чунки дўстни тутиб туриш қийин, ундан ажралиш эса осондир. (Имом Шофеий р.а.)
Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандларимиздан кўра маҳбуброқдир. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар, дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстларнинг сифатларидан бири – улар ўзларидан дўстларини устун қўйишларидир. (Ҳасан Басрий р.а.)
Эй ўғилчам, иймондан сўнг энг биринчи қиладиган ишинг содиқ дўст топишингдир. Содиқ дўстнинг мисоли дарахт кабидир. Агар соясида ўтирсанг, сени соясига олади. Агар унинг мевасини есанг, сени тўйғазади. Агарчи у сенга фойда бермаса ҳам, зарар ҳам бермайди. (Луқмони ҳаким)
Ҳикматли гаплар.
Ҳасанул Басрий:
Э одам фарзанди агар сенга намозинг қадирсиз бўлса, у ҳолда динингдаги қайси нарса сен учун азиз, холбуки сен Қиёмат кунида биринчи бўлиб намозингдан сўраласанку.
Каъбул Ахбор:
Мўминлар шайтондан паноҳ топишлари учун учта қўрғон бор: масжид, Аллоҳни зикир қилиш, Қуръон ўқиш.
Али ибн абу Толиб:
Аллоҳ таъло бойларга молларидан фақирларга насиба беришни фарз қилди, агар бирорта фақир оч қолса - бирорта бойнинг хасислиги туфайлидир. Аллоҳ субханаху ва таъло албатта уларни бу ҳақида сўроқга тутади.
Абдуллоҳ ибни Масъуд:
Суннатдаги эҳтиёткорлик, бидатдаги ижтиҳоддан афзалдир.
Ҳасанул Басрий:
Менга дунёни тасвирлаб беринг дейсан, аввали ташвиш, охири йўқлик, ҳалоли учун ҳисоб бермоқ ҳароми учун азоб олмоқ тайин бўлган ва бойларни фитналаб камбағал бечораларни ғамга ботирадиган бу дунёнинг нимсини сўрайсан.
Абдуллох ибни Масъуд:
Одамларни ким билан юрганларига эътибор беринглар, улар ўзларига ўхшаганлар билан бирга бўладилар.
Сенекир:
Халқни тўйдиришдан кўра шахсларни тўйдириш мушкулроқдир.
Икки киши ҳеч қачон ўз улушига тўймайди, илм толиби илимга, дунё талабгори дунёга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1