Аламда чайқалиб кетурман қаён,
Тақдир йўлим Аллоҳ ўзингга аён,
Умрни қайтариб бўлмайди қайта!
Қандай хато қилдим, адашдим қайда?!
Баҳорларим рангин олгандек куздан,
Юрак ёнар, кўнгил тушмайди муздан,
Нетай армонларим кўпдир юлдуздан,
Энди билдим нечун доғ бордур ойда!
Қандай хато қилдим, адашдим
қайда?!
Дўстларим кулдилар ҳолимга қараб,
Миннатлар қилдилар коримга яраб,
Ўзингдан ўзга йўқ, билгувчи Ё Раб,
Ғийбатга йўлиқдим, эвоҳ ҳар жойда!
Қандай хато қилдим, адашдим қайда?!
Кимгадир бош эгдим, тополмай чора,
Кимлардир номимни қилдилар қора,
Сўнгги кун Ҳақ ўзи қўлласа зора,
Умрим ўтмоқдадир аламли сойда!
Қандай хато қилдим, адашдим қайда?!
Эй Анвар, ўксинма қаддингни букма,
Қадрингни билмасга кўз ёшинг тўкма,
Жойнамоздан ўзга ерда тиз чўкма,
Бевафо дунёда бари бефойда,
Қандай хато қилдим, адашдим қайда ?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев