амалиёти учун
чақирилгач, КЕЧ
қолмаслик учун
шошилиб касалхонага
етиб келди ва
кийимларини
алмаштириб, юз ва
қўлларини ювди...
Амалиётхонага
киришдан илгари
даҳлизда гоҳ бориб, гоҳ
келаётган ва
ҳаракатларидан
АСАБИЙЛАШГАНИ
кўриниб турган одамга
дуч келди... Докторни
кўрган одам:
--- "Доктор, нега кеч
қолдингиз?! Ўғлимнинг
ҳаёти хатарда эканини
билмайсизми?! Ўз
масъулиятингизни
сезасизми?!~ дея
ўшқирди...
Доктор мулойимлик
билан жилмайиб:
--- "Узр, мен касалхонада
эмасдим... Мени
чақиришгач имкони
борича ТЕЗ келишга
ҳаракат қилдим... Сиздан
тинчланишингизни,
менинг эса ўз ишимни
бажаришимга халақит
бермаслигингизни
сўрайман...
Ўғлингизнинг АЛЛОХнинг
паноҳида ва омонатли
қўлларда эканига
ишонинг...!~ деди... Ота
ҳануз асабий эди.
Докторга:
--- "Тинчланаман эмиш..!
Биродар, сиз нақадар
совуққонсиз..! Агар
фарзандингизнинг ҳаёти
қил устида бўлса ЖИМ
турармидингиз?!
Кечирасизу, болангиз
ўлиб қолса нима қилар
эдингиз?!~деди...
Доктор жилмайди ва:
--- "АЛЛОХ Таолонинг
қавлини айтаман:
ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺇِﺫَﺍ ﺃَﺻَﺎﺑَﺘْﻬُﻢْ ﻣُﺼِﻴﺒَﺔٌ ﻗَﺎﻟُﻮﺍ
ﺇِﻧَّﺎ ﻟِﻠَّﻪِ ﻭَﺇِﻧَّﺎ ﺇِﻟَﻴْﻪِ ﺭَﺍﺟِﻌُﻮﻥ
--- «Бирор МУСИБАТ
келганда: «Албатта биз
АЛЛОХнинг
(бандаларимиз) ва
албатта биз у зотга
қайтгувчилармиз»,~
дейдиган СОБИР*ларга
хушхабар беринг (эй
Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи ва саллам)» !
(Бақара~ 156)
Мўъмин бундан бошқа
яна нима ҳам қилиши
мумкин?! Биродар,
ДОКТОР--> ҳаётни на
УЗАЙТИРА ОЛАДИ* ва на
КАМАЙТИРА* олади...!
Инсон ҳаёти ~ АЛЛОХнинг
қўлида...! Биз ўғлингизни
қутқариб қолиш учун
бор кучимизни
аямаймиз... Лекин, вазият
оғир... Агар бирон кори
ҳол рўй берса:
---" ﺇِﻧَّﺎ ﻟِﻠَّﻪِ ﻭَﺇِﻧَّﺎ ﺇِﻟَﻴْﻪِ ﺭَﺍﺟِﻌُﻮﻥ"
«Албатта биз АЛЛОХнинг
(бандаларимиз) ва
албатта биз у зотга
қайтгувчилармиз»,
дейишингиз керак...
Ҳозир эса, АЛЛОХдан
қўрқинг ва
касалхонанинг
намозхонасига бориб
<<НАМОЗ>> ўқинг ва
фарзандингизни
қутқариши учун АЛЛОХ
Толога ялиниб~
ёлборинг",~ деди...
Ота елкаларини учириб,
масхаромуз оҳангда:
--- "Насиҳат қилиш
ОСОН..! ДАРДСИЗ~
дарднинг нима эканини
билмас...!,~ деди...
Доктор амалиётхонага
кириб кетди... Бир неча
соат давом этган
амалиётдан кейин
шошилиб чиққан
доктор:
--- "Сизга муждалар
бўлсин! Ўғлингизнинг
амалиёти
муваффақиятли чиқди...
Ин ША АЛЛОХ, ўғлингиз
тузалиб кетади... Қолган
маълумотларни ҳамшира
батафсил тушунтириб
беради,~ дедида,
югурганича даҳлиздан
чиқиб кетди...
Докторнинг
шошилганини кўрган
ота:
--- "Бу доктор бунчалар
МУТАКАББИР* бўлмаса...
Боламнинг аҳволи
ҳақида юрагимдаги
саволларга жавоб
бермай кетдия..!, деди...
Баногоҳ ҳамшира унинг
сўзларини эшитиб қолди
ва юраги тўлиб:
--- "Докторнинг ўғли
кеча автоҳалокатда
ўлган ва бугун ТАЪЗИЯ
маросимига тайёргарлик
кўраётган эди...
Ўғлингизни олиб
келинган пайтда:
"Зудлик билан
келмасангиз бўлмайди",~
деб қўнғироқ қилган
эдик...
Чунки ундан бошқа
жарроҳ докторимиз йўқ
эди. У, ҳозир ДАФН
маросими учун шошилиб
чиқиб кетди...
У --> СИЗнинг
фарзандингизнинг
ҳаётини қутқариб қолиш
учун, кўнглига
фарзандидан айрилиш
қайғусини кўмди,~ деб
йиғлаб юборди..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев