Сени нима қилай,
Нима қилсам, оғримайсан?
Эй, дил! Сени нима қилай,
Нима қилсам, йиғламайсан?
Кафтда тутай, гулга ўрай,
Нима қилсам, йиғламайсан? Тилинг бўлса, айтгин ахир,
Кетайликми осмонларга,
Одами йўқ, озори йўқ,
Бозори йўқ томонларга? Эй, дил! Сени нима қилай,
Нима қилсам, оғримайсан?
Эй, дил! Сени нима қилай,
Нима қилсам, йиғламайсан?
Шабнамдайин тўкдилар-ку!
Тариқдайин сочдилар-ку! Ҳар касоднинг бозорида
Савдо қилмай сотдилар-ку! Эй, дил! Сени нима қилай,
Нима қилсам, йиғламайсан?
Эй, дил! Сени нима қилай,
Нима қилсам, оғримайсан?
Қилни ёрган қирқ чечаксан,
Ишқ аҳлига беланчаксан, Ташна келса, меҳринг –
булоқ,
Кафтда тутиб, жон ҳалаксан. Эй, дил! Сени нима қилай,
Нима қилсам, оғримайсан?
Эй, дил! Сени нима қилай,
Нима қилсам, йиғламайсан?
Узум сабри шароб бўлди,
Тоғ бардоши Туроб бўлди, Сен оғрисанг, сен йиғласанг,
Одамизор хароб бўлди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3