маълум қилди
МТС Ўзбекистондаги алоқа тармоғини
ривожлантиришгаяқин келажакда
ортиқча сармоя ётқизмайди. Озодлик
манбасига кўра, МТС компанияси
фаолиятини тиклашга Ўзбекистон
ичкарисидаги заём маблағларини жалб
этади. Айни пайтда МТС эски СИМ карталар
ишлатилиши ҳақидаги хабарларни инкор
қилди.
Россиянинг МТС компаниясининг Universal
Mobile Systems (UMS) номи остида
Ўзбекистонда фаолият бошлашга
тайёргарлик ишлари давом эттирмоқда.
Universal Mobile Systems янги юридик шахс
сифатида ташкил топаётгани боис янги
шартномалар асосида телефон
рақамларини сотишга киришини эълон
қилди. Шу тариқа, МТС “Ўздунробита”дан
сақланиб қолган эски СИМ-карталар амал
қилиши тўғрисидаги миш-мишларни инкор
этди.
МТС янги лойиҳага ортиқча сарф-ҳаражат
қилмаслиги ва фалиятни тиклаш ишларига
Ўзбекистон ичкарисидаги маблағларни
жалб қилиши айтилмоқда.
Озодликнинг олиб борилаётган
музокараларга яқин бўлган Ўзбекистондаги
манбасидан олинган маълумотларга кўра,
шартномага мувофиқ Ўзбекистон томони
МТСга мамлакат ичкарисида иш бошлаши
учун катта имтиёзлар берган.
- Биринчидан, шартномада МТС янги
корхонадаги ўз улушини текинга олиши
белгиланган. Иккинчидан, янги
операторнинг жорий фаолияти Ўзбекистон
бозоридаги заём маблағлари ҳисобига
амалга оширилади. Билишимча, бу
Ўзбекистон банк кредитлари бўлади. Яъни
бу лоийҳага МТС пул киритиши
белгиланмаган, - деди кузатувчи.
Манба тугатилган “Ўздунробита” МЧЖсига
тегишли сақланиб қолган мол-мулк, асбоб-
ускуна ва инфратузилмаларянги қўшма
корхона балансига ўтказилишини ҳам
қўшимча қилди.
МТС ширкати матбуот хизмати раҳбари
Елена Кохановская “UMS" қўшма корхонаси
25 сентябргача мамлакатда расман
рўйхатдан ўтказилиши келишилганини
Озодликка маълум қилган эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1