Миллиарддан кўпроқ мусулмонлар эргашадиган Муҳаммад ким ўзи?
У киши атоқли ва ҳурматли олимми?
У киши бирор бир давлатнинг суюкли раҳбарими?
У киши бирор бир давлатнинг тажрибали бош вазирими?
У киши адолатли подшоҳми?
Жавоб: ЙЎҚ!
Ана ўшаларнинг ҳаммасидан кўра буюкроқ бир зотдирлар. У киши Аллоҳнинг расули - соллаллоҳу алайҳи васаллам – дирлар.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – ана шу шахс 1400 йилдан кўпроқ вақт олдин Аллоҳ субҳаанаҳу ва толонинг ҳузуридан бир рисолат(дин)ни олиб келган ва мен ана шу рисолатни бирор замон ёки макон ёхуд бирор жинс, бирор ранг ёки шакл билан чекланмаган ҳолда бутун ер юзида тарқатишга амр қилинганман ва менинг ушбу рисолатим самодан ерга юборилган рисолатларнинг энг сўнгисидир, мен анбиё ва расулларнинг хотими – охиргисиман, бас, мендан сўнг ҳеч бир расул ҳам, набий ҳам йўқдир, деган эдилар.
Муҳаммад ким ўзи?
Матбуот саҳифаларида суврати тарқатилаётган ўша террорчими?
Ёки ўз жангларидан кўпида душманлари устидан ғалаба қозониб келган интизомли ҳарбийми?
Ёки бир бирлари билан уруш ҳолатида бўлган қабилаларнинг қалбларини бирлаштирган даҳоми?
Ҳақиқатда у киши барчанинг ҳақ – ҳуқуқини ҳимоя қилган, эркакларнинг ҳақ – ҳуқуқларини, аёлларнинг ҳақ – ҳуқуқларини, кичикларнинг ҳақ – ҳуқуқларини ҳимоя қилгандирлар. Қўшнининг ўз қўшниси билан алоқасини ҳимоя қилган, мусулмонларнинг ўз бирлари билан ва мусулмон бўлмаганлар билан бўлган алоқасини ҳимоя қилгандирлар. Ота – онанинг ўз фарзандлари устидаги улуғ ва катта ҳақларига кафил бўлган оилавий алоқаларни ҳимоя қилгандирлар. Зулмни ман қилиб адолатга, меҳр – муҳаббатга, бирдамликка ва яхшилик йўлида ҳамкорлик қилишга чақиргандирлар. Муҳтожларга ёрдам беришга, беморларнинг ҳолидан хабар олишга, ўзаро самимий муносабатда бўлишга ва меҳр – оқибатга чақирганлар. Ўғрилик, фирибгарлик, одам ўлдиришлик ва зулм қилишлик сингари ёмон муомалаларни мусулмонларга ман қилганлар.
Ҳақиқатда, у зот бизнинг ҳаётимизни ва ёмон хислатларимизни гўзалликка ўзгартирган зотдирлар.
Мусулмон ЎҒРИЛИК қилмайди. Мусулмон ЁЛҒОН гапирмайди. Мусулмон АРОҚ ичмайди. Мусулмон ЗИНО қилмайди. Мусулмон ФИРИБГАРЛИК қилмайди. Мусулмон бегуноҳ инсонларни ЎЛДИРМАЙДИ. Мусулмон ўз қўшнисига ОЗОР бермайди. Мусулмон ота – онасига яхшилик қилиб, уларнинг хизматини қилади. Мусулмон кичикларга, аёлларга, кучсизларга ва кексаларга нисбатан шафқатли ва меҳрибон бўлади. Мусулмон инсон зотига ҳам ҳайвонга ҳам озор бермайди. Мусулмон ўз умрининг сўнги кунларига қадар завжасига меҳрибон бўлади, уни севади, ардоқлайди, фарзандларига меҳрибонлик қилади. Мусулмон ўз фарзандлари балоғат ёшига етганларидан сўнг улар билан алоқасини асло тўхтатиб қўймайди.
У киши Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Барча мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни нима учун севишларини энди билдингизми?
Мусулмонлар учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нима дегани эканини энди билдингизми?
Ҳар бир мусулмон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳамма нарсадан кўра кўпроқ севади.
Сиз ўз фикрингизни айтишингиздан олдин бетараф бўлишга чақираман. Чунки, бирор шахс устидан ҳукм чиқариш олдидан сизга ушбулар лозим бўлади:
1. Шахсан унинг ўзидан эшитиб кўришингиз, унинг амалларига эргашишдан олдин унинг сўзларига қулоқ тутмоғингиз;
2. У чақираётган фикрларни соғлом ақл қабул қиладиган мантиқ билан бирга қўшиб солиштириб кўришингиз;
3. Агар унинг мантиғини чақсангиз, унинг амалига қаранг, қани унинг амали сўзига мувофиқ келадими?
4. Агар амаллари ўзи айтган сўзига мувофиқ келадиган бўлса, у ҳолда сиз уни тасдиқлашдан бошқа иложингиз қолмайди.
Ва энг сўнгида кишини ҳайратга соладиган ана шу саволларга сизнинг ўзингиз жавоб берадиган бўласиз.
Алоуддин Хофий
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев