ӯрнимдан туриб телефонимни олай десам қўлим ўтиб кетаверди. Шу пайт аёлим уйғонди. Телефонига қарадида,
“Дадаси туринг, соат 7 бўлибди”,
дея диванда ётган танамни турта бошлади. Тана қимирламайди.
“Мен бу ердаман” деб олдидан ўтаябман, мени кўрмайди, овозим хам чиқмайди.
“Турмасангиз сув қуяман” деб чиқиб кетиб, ховучида сув олиб келиб танамни юзига қуя бошлади. Танам “миқ” этмади. Хавотир аралаш танамни пульсини
ушлади, юрагига қулоқ тутди. Дахшатдан қичқириб юборди. Нахот ўлган бўлсам. Ишонгим
келмади. Бир пасда хонамга ота-онам,
укаларим қариндошлар тўлиб кетди. Ким ўлик ювувчига, ким гўрковга,
ким тобутга югириб қолди.Гунохларим кўз олдимдан ўта бошлади, улар шунчалар кўп эканки, энди уларни баралла кўра бошладим, оқибатимни ўйлаб додлаб қичқирдим: “Эй Аллох бир кунгина бер . . . ! ! !”Турсам тер босиб кетган, қўлларим дир- дир қалтираб,
юрагим бўғзимда урарди. Атрофга
қарадим, ёнимда хотиним ухлаб ётарди,
телефонимни ушладим, қўлим бемалол
ушлаябди. Соат 5 бўлибди. Туриб битта
варақча олдимда 9 та тунда Аллохга
бажаришни ваъда берганларимни ёза
бошладим:
1. Хотиним ва оиламга жиддий эътибор
бериб, уларга кўп вақт ажратаман.
2. Ота онамга телефон қиламан ва уларга пулларимдан бериб
шароитларини яхшилайман.
3. Дўстларимни кечираман.
4. Хушторларим билан алоқани узаман.
5. Ёлғон гапирмайман, кўзбўямачилик қил майман.
6. Мискинлару етимларга ёрдам бераман.
7. Қариндошлар билан алоқани
тиклайман.
8. Динни қаттиқ тутаман, Етар шунча
ўзимни алдаганим.
9. Бардошли бўлиб, бировга жахл
қилмайман, тортишмайман.
Шуларни ёзиб, шимимни чўнтагига
солдимда, яна ухлаб қолдим.
Ишга бордим. Иш куни тугади. Ишдан чиқиб лифтга келдим. Лифтни кнопкасини босиб, утаябман, қўлимни чўнтагимга солдим.
Қоғозча, “нимайкин” деб олдим.
Эхееее . . . Бу ишларни қиламан деб ёзиб қўйгандим, қани бирортасини
хам бажармабманку . . . Эртадан
бажаришга киришаман. Лифтга кирдимда қоғозчани ўқиб хар бир ёзганимни тахлил қила бошладим.
1. Йўқ. Хотиним ва болам?
Хозир буни мавриди эмас. Шундоғ хам
иккаласини деб тиниб тинчимайман. Нима етишмаябди уларга! Бир кун пенсияга чиқсам, бекорчи бўламан,доим бирга ёнида бўламан, хали безор хам бўлишади.
2. Йўқ. Ота онам хали баққуват, ўзларини эплай олади, хали қариб бир
кишига мухтож бўлиб қолишса, ўзим
олиб келиб қарайман. Хозир уларга
ёрдамим тегмайди, аксинча уларга
халақит қиламан.
3. Хмм кечириш эмиш. Бир иккитасини
қарзини кечсам, қолгани хам
бошимга чиқиб олади. Кечиб юборади
деб, ўмаришади. Хеч қачон! Аксинча,
процентни босиш керак буларга, жуда
ўзидан кетиб қарз олганини
хам унутишди номардлар . . .
4. Хушторларим, уларни камайтириш
керак. Учта бу жуда кўп, пулни
хам евворишади, айниқса анави эри
бори жуда пулга ўч шуниси билан
алоқани узаман, қолган иккитаси
безиён улар бўлмаса хам хаёт
зерикарли . . .
5. Мен хеч кимни алдамайманку! Бу
бизнес, бизнесда эса доим тўғри гапириш хам бўлмайди, баъзан молни
айбини яшириб, баъзан уни йўқ жихатлари билан мақтаб сотиш, бу хам керак.
6. Мискинларга ёрдам эмиш кунд ўзимга ким ёрдам берди, кеча-кундуз
тиним билмай оёққа турдим. Хамма
ўз аравасини ўзи тортсин. Пул ўзимга хам керак. Халиям квартирада тураман, Дача қуриш вақти келмадимикан . . .
Мискинларни ризқи Аллохни зиммасида . . . 7. Қариндошларга
телефон қилиш? Нима дейман уларга?
Тишимни оқини кўрсатсам, эртага қайсини иши чиқса, эшигимни тагида
бўладими? Йўқ, рахмат, уларни узоқроқ
бўлганиям яхши . . .
8. Дин албатта яхши. Бундан наф бор. Бой, софдил бизнесменлар билан
танишим хамкорлик қилса бўлади, хар
холда улар бизга ўхшаб алдамайди . . .
Намозга эса, хали бор бизга, ўзимизни
тиклаб оламизда, кейин битта хажга
бориб келиб, намозни канда
қилмаймиз . . .
9. Сабрли бўлиш? Андишани отини қўрқоқ қўйиб олиб, бари “Бу
тортишини
билмайди, индамайдику” деб бошимга
чиқади. Жахл қилмасам, менга жахл
қилишадику . Утиравераманми мен
ўзгарган деб . Хех биттагина тушдан
қўрқиб нималарни
ёзибмана вақт сарфлаб қўрқоқ!
Лифтни эшиги очилди. Машинамни олдига келдим. Энди минаман десам
орқамдан кимдир:
“- Ака чекишга бирор нарса
топиладими”, деди.
“Чекмайман”, деб машинамга
ўтирмоқчийдим, орқамдан
қаттиқ зарб билан урилган пичоқ тинкамни қуритди,
Қаттиқ оғриқдан йиқилдим,
орқасидан иккинчи ва учинчи зарба .
қотилни юзига қарашга харакат
қилдим оххх бу учинчи хушторимни эрику,пойлаб юрган эканда номард
бошимни еди я . Пичоқни улоқтириб
қочиб кетди. Чап қўлим ишламаябди . бир илож қилиб телефонимни олишга
харакат қилиб чўнтагимга қўлимни тиқдим,
қандайдир қоғозча илинди, олиб қарадим, халиги рўйхат яна бир бор
ўқидим . Ерга ташладим . . . кўзолдим қоронғулашиб кетди. Бир кунгина вақт бергин Аллохим,
хаммасини ўзгартираман, бир
кунгина бер, хаммасига улгураман . . .
кўзим хира кўра бошлади, қаршимда
кимдир турарди....Аста кўзимни
очдим...Жуда дахшатли, қўрқинчли
кўринишда Ўлим фариштаси экан . . . Бир кунгина бер, мeн бутунлай ўзгарардим . . . дунёдаги энг
яхши мусулмон бўлардим . . . ! !
МУАЛЛИФДАН АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев