Кетишга қилдим қарор,
Эй қоши икки хилол,
Мендан ранжима зинхор,
Боғларимга ёғар қор,
Айни гуллаган палла,
Ишқ ғунчаси тонг ила,
Йўқ кетма деди зинхор,
Бахоргинам яхши қол.
Майли десинлар мажнун,
Майли десинлар бе ун,
Орим нафсимдан устун,
Кетмоқ истадим бу кун.
Тутмоқ истардим қўлинг,
Олмоқ истадим кўнглинг,
Кечир ранжитдим дилинг,
Хайир деб айтсин тилинг.
Ортимдан қилма хар сўз,
Мен телба шоир ғариб кўз,
Севгимни бағрингдан уз.
Яхши кунларда эсла дўст.
Хўў ўша биз яратган боғ,
Водий узра айланур тоғ,
Қайнаб тошади булоғ.
Сенга гул берардим қучоқ.
Ўтиб кетди ул дамлар,
Севгидан хотира ғамлар,
Боғларга қўнди зоғлар.
Хотира кўзим намлар.
Майли жим қол севгилим,
Чидолмас дод солсанг юрагим,
Мен кетган ёқларга,
Бўйлама жоним...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев