Предыдущая публикация
Хар кимда бисёр булсин, дилга якин инсони
Авлодимиз бир асли, йукдир инсон ёмони
Якин тутиб бир - бирин , яшаса башарият
Рухи албат булар шод, билинг Одам Атони
Бу сузим. юрак сузим, якин тутаман Сизни
Сиз этарсиз шод , обод кунгил деган касрни
Якинларим бирисиз ,албат Сиз хам кадрдон
Якин булмаган кунгил укимас бу сатрни
Бирингиз кош, бирингиз кузимдайин азизсиз
Хар бирингиз бир дунё, дардимга малхамимсиз
Яхши кунимда дуст куп, яхши кунни узи куп
Огир кунда елкадош, ёгду сочар шамимсиз
Борлигингиз узи бахт, бу омонот дунёда
Якинларим барингиз , керагимсиз зиёда
Ок когозга из солиб, далдангизга суяниб
Юраманда Сизларни борингизга кувониб
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев