- "Тошкентдан қайтаётган эдик. Довондан кўтарилишда дамас машинаси учиб тушаётганини
кўрдик. Жуда катта тезликда пастга тушиб туриб, тўҳтай олмай қарама қарши йўналишга ўтиб кетди. Машинадан олиб қочиб қояга олиб бориб урди.
Шу ондаёқ тўҳтадик.
Дамас ағдарилиб кетди. Ёрдам бериш учун ўша томон югурдик. Дамасга кўкатлар ортилган экан.
Ҳайдовчини олиб чиқиш учун машинанинг ичини амаллаб очдик. Қисилиб қолган, зарбани кучидан жуда аянчлик аҳволда эди.
Калласи ёрилиб кетган, оёқлари мажақланган, тирқираб қон оқар эди. Ҳайдовчининг ёнидаги одамнинг аҳволи ундан ҳам оғир экан.
Анча урунишлардан сўнг зўрға чиқариб олдик...
Шу даражада аҳволи оғир эдики. Жон талвасасида питирчилар эди... Орадан кимдур биринчи ёрдам беришга ҳаракат қилди. Яна кимдур :
- Жон беряпти калима айтсин - деб бақирди.
Калимани такрорласин деб унга айтдик.
У эса:
- " Кўкатнинг бир боғи юз сўмдан. Агар қопи
билан олсангиз арзонлаштирамиз. Келишамиз" - деб такрорлар эди.
Унинг аянчлик аҳволини кўриб қотиб қолган бўлсам, у гаплари янада музлатиб қўйди.
Орадан икки дақиқа ўтар ўтмас қимирламай қолди. Жон таслим қилди.
Милиция ҳодимлари тез ёрдам етиб келди.
Йўлдан қайтар эканмиз, ҳеч ким бир бирига гапиргани куч топа олмади...
Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади.
- Бир боғи юз сўмдан. Қоп олсангиз арзон. Келишамиз...
Инсон бу дунёда нима сўзни кўп ишлатса кетар чоғида ҳам шу сўзни айтиб кетар экан.
Кетарда "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан.
Тирикликда имкон борида қайтарилмаса кетар чоғда тилга келмас экан.
Аллоҳ таоло оҳиримизни чиройлик қилсин
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев