саволлар, Нахотки сизда йўқ
ширин хаёллар. Чақиннинг
умрича дунёда сизга, Ёлғизлик
яхшими ёлғиз аёллар? Ойдай
чиройингиз дардларга
малҳам, Лек унга қувониб
юрманг сираҳам. Меёридан
ошса ёқмас шираҳам.
Ёлғизлик яхшими ёлғиз
аёллар? Сизлар асли бахтнинг
пойдеворисиз, Бутун бир
миллатнинг шани орисиз.
Нечун дилингизни
дилозорисиз. Ёлғизлик
яхшими ёлғиз аёллар? Ҳамма
рўзғордаҳам каму-кўст бўлар,
Шундан доно аёл ширин сўз
бўлар. Шунда бахт сизларга
доим дўст бўлар, Ёлғизлик
яхшими ёлғиз аёллар? Эрни эр
қилгувчи мушфик ёр бўлинг,
Бироз оғир бўлинг, хокисор
бўлинг. Умрингиз ўтмоқда тез
ҳушёр бўлинг. Ёлғизлик
яхшими ёлғиз аёллар?
Атрофга бир боқинг нақт
кўринади, Турмушли аёлда
ахт кўринади, Йиғласа ёшида
бахт кўринади. Ёлғизлик
яхшими ёлғиз аёллар?
Ёлғизлик биргина яратганга
хос. Сиздан қизингизга бахт
бўлсин мерос. Ёлғизликка
кўмиб қолманг илтимос.
Ёлғизлик яхшими ёлғиз
аёллар? Ўзингиз бирёнда
ёрингиз бирён. Аро йўлда
қолган фарзандлар гирён.
Ҳатто ёлғизликни суймайди
чаён. Ёлғизлик яхшими ёлғиз
аёллар? Ҳеч ёқмади деманг
ёзган бу байтим, Турмуш деб
аталган бахт томон қайтинг,
Кўзларимга қараб ростини
айтинг. Ёлғизлик яхшими
ёлғиз аёллар. Қалбимни
қийнайди қузғун саволлар,
Нахотки сизда йўқ ширин
хаёллар. Чақиннинг умрича
дунёда сизга, Ёлғизлик
яхшими ёлғиз аёллар?
Ёлғизлик яхшимас азиз
аёллар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Қалбим ларзага келди ушбу шеър зарбидан. Автори ким экан? Ушбу мисралар туб маъноси менимча хамма аёлларга хам қаратилмаган назаримда. Тўғри баъзи аёллар тақдирига ёлғизлик битилган, лекин бошқа бирлари билиб билмай ёлғизликни ўзлари битишади. Рахмат.