Предыдущая публикация
Эриб адо бўлди, дилда бардошим.
Шу қандни эритган иссиқ чой асли,
Менинг кўзларимдан тўкилган ёшим.
Ишқ-агар бир дунё бўлса-да, унинг
Висол жаннати-ю, дўзахи ҳижрон.
Агар ишқ бир ният бўлса-чи, унинг
Орзулиги дўстдир, ёвлиги армон.
Суҳбати созлигим ўзинг париваш,
Иболи, нозлигим ўзинг париваш.
Кўзларим интизор сени кўрмоққа,
Дийдори озлигим ўзинг париваш.
Бошим қотди, шеърнинг сўнгига келиб,
Буйруғимни кутиб, қалам ҳам илҳақ.
Жаннати висол-у, дўзахи ҳижрон,
Асли ишқ дегани ўшал Қодир Ҳақ......
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев