синов
бердинг,
Бир жонига қанча оташ,
олов
бердинг. Ёзида ҳам қақшатгучи қиров
бердинг,
Сўрайверсам охири йўқ
саволларни,
Наҳот, жони темир бўлса
аёлларни?! ***
Ё, гуноҳи “оилам”-деб,
елганими?
Ё, дунёга аёл бўлиб
келганими?
Ёт элларда ўз ризқини терганими?
Сарсон кўрдим неча юзи
ҳилолларни,
Наҳот, жони темир бўлса
аёлларни?!
*** Хотинига “хотин” бўлиб
теккан эри,
Виждони йўқ, эрлик бошин
эгкан эри.
Ғам ўрнига тамакисин
чеккан эри...
Зиммасига олиб шундай
айёрларни,
Наҳот, жони темир бўлса
аёлларни?!
*** Гоҳо тухмат тошлари ҳам
тегиб ўтар,
Қасд қилганлар бир кун
бошин
эгиб ўтар.
Умри бўйи ҳар балони енгиб ўтар,
Минглаб ташвиш бант
айлаган хаёлларни,
Наҳот, жони темир бўлса
аёлларни?!
*** Фарзанд кўриб, давру даврон
сурганлар бор,
Бефарзандлик дарди ила
юрганлар бор.
Чора топмай бошин тошга
урганлар бор, Армон изи сўлғин этди
жамолларни,
Наҳот, жони темир бўлса
аёлларни?!
***
Эр кишида меҳр хисси камроқ
бўлар,
Таъзияда икки-уч кун турмоқ
бўлар.
Бироқ аёл кўз ёшлари ирмоқ
бўлар, Фарёд солар, ўраб оппоқ
рўмолларни,
Наҳот, жони темир бўлса
аёлларни?!
***
Ғам-у, ҳасрат оқартди соч толасини,
Ошкор этмас кўнгилдаги
ноласини.
Ёшлар тўкиб аллалайди
боласини,
Бечора ҳам кўрсин бахт-у, камолларни,
Наҳот, жони темир бўлса
аёлларни?!
***
Одам Ато Ҳаққа этди оҳ-у,
наво, Бунёд бўлди ҳамроҳликка
Момо Ҳаво.
Кўрмадилар бир-бирларин
ғамга раво,
Азизларим, асранг жуфти
ҳалолларни, Ахир, жони темирмас-ку
аёлларни?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев