Мени туққан сиз эмас,Тўйга юринг мен билан.Қаранг оғриди юрак,Кўкка етди нолалари,Менга она ҳисобланар,Бутун дунё оналари.Бир онам икки бўлар,Дуо қилиб яшайсиз.Менла бирга онажон,Ошимизни ошайсиз.Қўшнилар дер уйига,Келибди холалари,Менга она ҳисобланар,Бутун дунё оналари.Ерда ётманг, жойингиз,Қалбим тўри тахтида,Ахир она тириклиги,Фарзандларнинг бахтида.Тортинманг ҳеч, етади,Уйимизнинг хоналари,Менга она ҳисобланар,Бутун дунё оналари.Фарзандлардан борми деб,Сизни қилмайман сўроқ.Фақат бир илтимосим,Уйдан кетманг сиз йироқ.Гапларимдан оқиб тушди,Кўз ёшининг доналари.Менга она ҳисобланар,Бутун дунё оналари.Кексайганда ер бўлдими,Сизнинг энди жойингиз.Ахир жаннат калитику,Ҳатто оёқ-пойингиз.Мен Гарибни болам атанг,Ялтирар пе шоналари,Менга она ҳисобланар,Бутун дунё оналари...
https://www.youtube.com/watch?v=FRAJzZsLybY
https://www.youtube.com/watch?v=4nbxrTFS3dE
https://www.youtube.com/watch?v=KoFcvrxSFMk
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев