Малохатда тенгсиздур ул гўзал дилдор,
Хусни ила мени бошлаган назмга.
Охим бирла дилимда шул армоним бор,
Кўргим келар уни, бориб Хоразмга.
Бу фироқдан ишқим бирла кўнглим пора,
Юзда эмас, балки юргимда қора,
Хаста қалбим яросига топиб чора,
Кўргим келар уни, бориб Хоразмга.
Жанонани бор вужудла суйган ўзим,
Ой юзининг оташидан куйган ўзим,
Забонимда янграр фақат битта сўзим,
Кўргим келар уни, бориб Хоразмга.
Санамнинг хар онига хар оним айлай,
Фидо бўлсин, жонига жонимни айлай,
Бир сўзига муштоқдурман бугун, найлай?
Кўргим келар уни, бориб Хоразмга.
Излаябман ҳамон ҳаёлим ичидан,
Хечдан кўра фойдаланиб мен кечидан
Олиб қочаймикан ўшал УРГАНЧидан,
Кўргим келар уни, бориб Хоразмга.
Дилдор учун битдим канча газалу-шеър,
Ишк охларим хар онимда калбимни ер,
Кунглим: «Бехзод кетдик яна борайлик» дер,
Кургим келар уни бориб Хоразмга.
Айро охи оқмоқдадур минг жоладан,
Юраккинам куяр фарёдли ноладан,
Ундай гузал тополмадим Фарғонадан,
Кўргим келар уни, бориб Хоразмга.
Кўнглим: «Бехзод кетдик яна борайлик» дер,
Кўргим келар уни, бориб Хоразмга.
Беҳзод Азиз
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев