Предыдущая публикация
ЮЛДУЗЛАРГА АЙТДИМ СИРЛАРИМ
Юрагимда қолмади бардош,
Адо бўлди тоқату-сабрим.
Тополмасдан мен ўзга сирдош,
Юлдузларга айтдим сирларим.
Бунча узоқ экан юлдузлар,
Огоҳ бўлди сиримдан улар.
Тўкиб солдим юрак дардини,
Ҳижронларда ўтган кунларим.
Биларми деб висол қадрини,
Юлдузларга айтдим сирларим.
Бунча узоқ экан юлдузлар,
Огоҳ бўлди сиримдан улар.
Само узра қанча юлдузлар,
Сўзларимни тинглаб турар жим.
Менга сирдош бўлдилар улар,
Юлдузларга айтдим сирларим.
Бунча узоқ экан юлдузлар,
Огоҳ бўлди сиримдан улар.
✍️Зокиржон Фозил.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев