(Бахтсиз ходиса туфайли вафот эттан жияним Мамлакатхон хотирасига)
Мамлакатхон, сингилгинам юрагимни ёндирдинг,
Фожеага тӳйган эдим, энди сен ҳам қондирдинг,
Қуриб битган кўз ёшимдан, қайта ирмоқ оқдирдинг,
Ўлим билан ҳазиллашма, кўзларингни оч синглим!
Оппоқ ҳарир либосингда, сени қучиб қутлаган,
Фотиҳага қўлин очиб, насибангни бутлаган,
Шум такдирнинг бундай ёвуз, "эҳсонини" кутмаган,
Отагинанг додларига, кўзларингни оч синглим!
Оқ сут бериб меҳр билан, оқ ювиб- оқ тараган,
Бошинг узра парвонадек, ёмон кўздан асраган,
Онагинанг вужудини, зўр мусибат қамраган,
Чидолмасман фарёдига, кўзларингни оч синглим!
Келганди-ку баҳор яна, чикқан эдинг қишлардан,
Хаёл сени чулғадими, чиқармай ташвишлардан,
Нечун бунча тӳйиб кетдинг, дунёнинг ишларидан,
Опа-синглинг зорларига, кўзларингни оч синглим!
Бул баҳорнинг висол фасли, охирмиди сен учун,
Билолмадим Фарҳодмиди, Тоҳирмиди сен учун,
Умаржоннинг кўз ёшлари, зарурмиди сен учун,
Ёргинангнинг фиғонига, кўзларингни оч синглим!
Чидолмасман, эсласам гар, ўғилларинг тӳйини,
Синглим қара, фарзандларинг сенга етган бўйини,
Бошинг узра йиғлаб турар, қолиб кетди ўйини,
Ўғилларинг ноласига, кўзларингни оч синглим!
Кўз ўнгимда қизалоғинг, тетапоя юриши,
Излаб сени, тополмасдан, маъсумгина туриши,
Қайдан билсин, гўдаккина, надир дунёнинг иши!
Қизалоғинг "-Ая"сига, кўзларингни оч синглим!
Тилим бормас айтишликка, синглим сени "Раҳмати".
Наҳот умринг интихоси, бўлди поклик ҳислати,
Орзумиди сенинг учун, ҳур қизларнинг қисмати,
Нидо чекар яқинларинг, кўзларингни оч синглим!!!
✍ Зокиржон Фозил.
@zokirjon_fozil
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1