Осуда бир йўлак, тор ва кимсасиз,
“Жаннат мозори”нинг оддий йўлаги.
Йўлак аро қабр, қабрда ётмиш,
Менинг юрагимнинг битта бўлаги.
Совуқ қабр тоши ётади асраб,
Муштипар онамнинг руҳсиз танини.
Яна келаяпман мен йўлак бўйлаб,
Унутиб тириклик ташвишларини.
Бош эгиб турибман яна пойингда,
Келдим онажоним, дардим айтгани.
Сен руҳсиз ётасан, ўз маконингда,
Менда-чи, мажол йўқ қайтиб кетгани.
Ўн йилки, мен учун таниш бу йўлак,
Ўн йилки, хасратим айтаман тошга.
Онажон, дардларга тўлди бу юрак,
Меҳрибон топмадим мен сендан бошқа.
Қабринг узра таниш ҳар битта гиёҳ,
Йилда қайта унган кўм-кўк майсалар.
Онажон, бош кўтар, ташлагин нигоҳ,
Сени йўқлаб келмиш, не-не кимсалар.
Оллоҳ мадад берди жудо кунида,
Оллоҳ ато этди илоҳий сабр.
Қабр қатор эди йўлак ўнгида,
Сўлда ҳам дуппайди ўша кун қабр.
Ҳафта ҳам ўтмади, ой ҳам тўлмади,
Йўлак сўл томонин тўлдирди тошлар.
Ҳеч кимга бу дунё вафо қилмади,
Тегрангдан жой олди маҳалладошлар.
Бугун-чи, йўлакнинг сўл томони ҳам,
Тўлмишдир, қабрга жой йўқдир бўлак.
Анча бўлди, она, қабристон ичра,
Пайдо бўлди яна бошқа бир йўлак.
Бир тобут сиққулик ўнлаб йўлаклар,
Ўзга дунё бунда ўтказар ҳукмин.
Кимнидир тобутин юзлаб билаклар,
Манзилга йўлакдан етказар бир кун.
Бир кун жудолик бор инсон бошида,
Мен ҳам айрилиқнинг аламин туйдим.
Онажон шеър эмас қабринг тошига,
Юрак армонларин ўйдириб қўйдим.
“Бир нафас ўзинг-чун бўлган эмассан,
Бизларга юракни берган ҳам, сен-ку.
Йўқ она, тириксан, ўлган эмассан,
Фарзандлар қалбида яшайсан мангу”.
Осуда бир йўлак, тор ва кимсасиз,
“Жаннат мозори”нинг оддий йўлаги.
Йўлак аро қабр, қабрда ётмиш,
Менинг юрагимнинг битта бўлаги...
Зокиржон Фозил
*************************************
Отам билан сухбат.
Отажон юраклар кетди-ку, тулиб,
Канча йиллар утди,армон сунмади.
Чогландим,дардларим айтмокчи булиб,
Аммо сиздек дардкаш топиб булмади.
Оллох иродаси-йукликка рихлат,
Ким ахир яшабки, дунёдан туйган.
Отажон,тириклик экан бир неъмат,
Армон бор,бизларнинг багримиз уйган.
Буларди-ку,ахир,бизга эркалаб,
Сиз хам бошкалардай хаста ётсангиз.
Буларди-ку,тун-кун сизни даволаб,
Фарзандлик бурчимиз адо этсак биз.
Майли булинг эди оёксиз,кулсиз,
Биз сизга булардик оёк хам,кул хам,
Биз фарзандлар ахир топардик эссиз,
Сизнинг дардингизга шифобахш малхам.
Биз сизга булардик куз,юрак,кувват,
Булардик хамфикр,хамдард, хамнафас.
Дуо айлаб килинг эди насихат,
Уйимиз турида булинг эди,бас!
Буларди-ку,Ота,кариб,букчайиб,
Титрок кулларингиз асо тутсангиз.
Отажон,мен ахир,кандок чидайин,
Хатто каддингизни букмай кетсангиз.
Отажон,рухингиз ёд олмок булиб,
Армонли сузларим,мен тиздим шеърга.
Чогланиб,дардларим мен айтдим тулиб,
Сизга макон булган бу она ерга.
-Барчага сунгмакон булган, она ер,
-Олдингми багринга отам танини.
-Рахм эт,отамни менга кайтиб бер,
- Олиб бисотимнинг, майли барини.
Зокиржон Фозил.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1