соллаллоҳу алайҳи васаллам
бундай деганлар:
яъни, “Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир
жасад жаннатга
кирмайди” (Баззор, Абу Яъло ва бошқалар ривояти).
Яна бир ривоятда келишича,
Расули акрам шундай
марҳамат қилганлар: “Ким қаердан
мол топаётганига
эътибор қилмаса, Аллоҳ ҳам уни дўзахнинг қайси
эшигидан киришига эътибор
бермайди”.
Уламоларнинг фатволарида
қуйидаги сўзлар бор:
“Бошқаларнинг ҳаққини ноҳақ еювчилар сирасига хоин,
алдоқчи, ўғри, баттол, фоиз олувчи
(судхўр) ва берувчи,
етим молини еювчи, ёлғон
гувоҳлик берувчи, қарзга бир
нарса олиб ундан тонувчи, порахўр, ўлчов ва тарозидан
уриб қолувчи, молининг айбини
яшириб сотувчи,
қиморбоз, сеҳргар, мунажжим,
фоҳиша, азада дод
солиб йиғловчи, сотувчидан сўрамай ҳақини олиб
қолувчи даллол, ҳур-озод одамни
сотиб пулини
ейдиганлар киради”.
Абу Хурайра розияллҳу анҳудан
ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга бир
замон келурки, унда киши молини
нимадан олганига
парво ҳам қилмайди: ҳалолданми,
ҳаромданми», дедилар». Бухорий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев