Бадгумонлик кишилар ўртасида
фитнага сабаб бўлиб, кўплаб беайб
инсонларнинг обрўлари тўкилишига
сабаб бўлгувчи иллатлардан саналади.
У ноўрин адоват оловини ёқади. Аллоҳ
таоло Ҳужурот сурасида шундай дейди:
ﻳَﺎ ﺃَﻳُّﻬَﺎ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺁﻣَﻨُﻮﺍ ﺍﺟْﺘَﻨِﺒُﻮﺍ ﻛَﺜِﻴﺮﺍً ﻣِّﻦَ ﺍﻟﻈَّﻦِّ ﺇِﻥَّ
ﺑَﻌْﺾَ ﺍﻟﻈَّﻦِّ ﺇِﺛْﻢٌ ﻭَﻟَﺎ ﺗَﺠَﺴَّﺴُﻮﺍ ﻭَﻟَﺎ ﻳَﻐْﺘَﺐ ﺑَّﻌْﻀُﻜُﻢ
ﺑَﻌْﻀﺎً ﺃَﻳُﺤِﺐُّ ﺃَﺣَﺪُﻛُﻢْ ﺃَﻥ ﻳَﺄْﻛُﻞَ ﻟَﺤْﻢَ ﺃَﺧِﻴﻪِ ﻣَﻴْﺘﺎً
ﻓَﻜَﺮِﻫْﺘُﻤُﻮﻩُ ﻭَﺍﺗَّﻘُﻮﺍ ﺍﻟﻠَّﻪَ ﺇِﻥَّ ﺍﻟﻠَّﻪَ ﺗَﻮَّﺍﺏٌ ﺭَّﺣِﻴﻢٌ
“Эй иймон келтирганлар! Кўп
гумонлардан четда бўлинглар, чунки
баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик
қилманглар. Баъзиларингиз
баъзиларингизни ғийбат қилманглар.
Сизлардан бирорталарингиз ўзининг
ўлган биродарининг гўштини ейишни
яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар.
Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ
тавбани кўп қабул қилувчи ва
раҳмлидир.
Мазкур оятнинг тафсирларида Исмоил
ибн Касир раҳимаҳуллоҳ шундай ёзади:
ﺑﻌﺾ ﺫﻟﻚ ﻳﻜﻮﻥ ﺇﺛﻤـﺎ ﻣﺤـﻀـﺎ ﻓـﻠـﻴﺠـﺘـﻨـﺐ ﻛﺜﻴﺮ
ﻣﻨﻪ ﺍﺣﺘـﻴﺎﻃـﺎ .
“Агарчи гумоннинг айримларигина гуноҳ
бўлса ҳам, эҳтиёт учун кўпидан
сақланиш керак”. Чунки ўша айримлари
ҳам ҳалокат бўлишга етарли бўлиши
мумкин.
ﻭ ﺭﻭﻱ ﻋﻦ ﺃﻣﻴﺮ ﺍﻟﻤﺆﻣﻨﻴﻦ ﻋﻤﺮ ﺑﻦ ﺍﻟﺨﻄﺎﺏ ﺭﺿﻲ
ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻨﻪ ﺃﻧﻪ ﻗﺎﻝ : ﻭﻻ ﺗﻈﻨﻦ ﺑﻜﻠﻤﺔ ﺧﺮﺟﺖ ﻣﻦ
ﺃﺧﻴﻚ ﺍﻟﻤﺆﻣﻦ ﺇﻻ ﺧﻴﺮًﺍ ﻭ ﺃﻧﺖ ﺗﺠﺪ ﻟﻬﺎ ﻓﻲ ﺍﻟﺨـﻴﺮ
ﻣﺤﻤﻼ
Мўминларнинг амири Умар ибн Ҳаттоб
разияллоҳу анҳудан “Мўмин
биродарингнинг оғзидан чиққан бир
дона калимадан ҳам агар яхшиликни
эҳтимол қила олсанг фақат яхшликдан
бошқасини гумон қилмагин” –
деганлари ривоят қилинган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу
алайҳи ва саллам гумондан
огоҳлантириб айтганлар:
ﻋﻦ ﺃﺑﻲ ﻫﺮﻳﺮﺓ ﺭﺿﻲ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻨﻪ ﻗﺎﻝ : ﻗﺎﻝ ﺭﺳﻮ ﻝ
ﺍﻟﻠﻪ ﺻﻠﻰ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭ ﺳﻠﻢ " ﺇﻳﺎﻛﻢ ﻭ ﺍﻟﻈـﻦ ﻓﺈﻥ
ﺍﻟﻈﻦ ﺃﻛﺬﺏ ﺍﻟﺤﺪﻳﺚ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан
ривоят қилинган ҳадиси шарифда
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам “Гумондан сақланинглар, чунки
гумон сўзларнинг ёлғонроғидур”
деганлар.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо
айтади: “Мен Расули акрам соллаллоҳу
алайҳи васалламни Байтуллоҳни тавоф
қилаётганларини ва қуйидаги ҳадисни
айтганларини кўрдим. Ул зот шундай
дедилар:
“Эй Байтуллоҳ! Сен қандай ҳам
яхшисан! Ҳидинг бунчалар ҳам хушбўй!
Сен қандай ҳам улуғсан! Сенинг
ҳурматинг қанча ҳам буюк!
Муҳаммаднинг жони Унинг измида
бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ ҳузурида
мўминнинг қони ва молу-дунёси Сенинг
ҳурматингдан ҳам улуғроқдир. Мўмин
ҳақида фақат яхши гумонда
бўлинади” (Имом Молик ривояти).
Мусулмон киши ўзгаларга озор
бермаслик ва зулм қилиб қўймаслик
учун тилини, қўлини ва қалбини ёмон
гумонда бўлишдан тиймоғи даркор.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу
алайҳи ва саллам бизларга шундай деб
таълим берганлар:
“Мусулмон – тили ва қўлидан
мусулмонлар омонда бўлган кишидир”
Фузайл ибн Иёз айтади: “Ким ғийбатдан
омонда бўлишни истаса, гумон
эшикларини маҳкам беркитсин. Ким
гумондан узоқда бўлса, дўстининг
айбини ахтаришдан омонда бўлади. Ким
бировнинг хатосини топишдан холи
бўлса, у ғийбатдан четда бўлади”.
Суфён Саврий дейди: “Биродаринг
ҳақида ёмон гумонда бўлишинг уни
заҳарлаб ўлдиришинг билан тенгдир
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев