Предыдущая публикация
Бир -бирин десинлар қуёшим, ойим.
Дилдаги ўтинчим, тингла Худоим,
Эркак хам аёл хам ёлғиз қолмасин.
Майли соч оқарсин киприк қошгача,
Айирма хеч камида тўқсон ёшгача.
Барибир покиза турмуш бошқача.
Эркак хам аёл хам ёлғиз қолмасин.
Айрилиқ дилларга ғам - қайғу солар
Мехр ва оқибат буткул йўқолар.
Фарзандлар кўзлари жавдираб қолар,
Эркак хам аёл хам ёлғиз қолмасин.
Эй Оллох йўл кўрсат, қалбларимизга,
Яхшилик диёнат уруғини соч.
Эркаксан, аёлсан жохилликдан қоч.
Эркак хам аёл хам ёлғиз қолмасин.
Ёлғизлик - қаритиб эрта сўлдирар,
Елғизлик - дилларни дардга тўлдирар.
Ёлғизлик - инсонни эрта ўлдирар.
Эркак хам аёл хам ёлғиз қолмасин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев