Анчелотти шогирдлари ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалай олишмади. "Висенте Кальдерон"да ўтказилган дастлабки ўйинда "Атлетико" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу боис, "Реал"нинг вазифасини осон эмасди, аммо уддалаб бўлмайдиган иш ҳам эмасди. Бунинг учун Анчелотти жамоаси ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб, 90 дақиқа
давомида ҳеч бўлмаганда 2та гол уриб, ўйинни қўшимча бўлимларга кўчириши мумкин эди. Бу иш ҳозирги "Реал"нинг қўлидан келарди. Аммо... Аммо Фернандо Торрес ҳаммасини "расво" қилди. "Матрасчилар" ҳар иккала бўлимнинг биринчи дақиқасидаёқ (1 ва 46-дақиқалар) рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйиндаги интригани биратўла "ўлдириб", "янчиб", "кўмиб" ташлади. Биринчи бўлим давомида "қаймоқранглилар" катта босим уюштиришди. Битта гол уришди ҳаттоки. Аммо иккинчи голдан кейин "Реал" 4та гол уриши учун 45 дақиқа камлик қиларди. Роналдунинг голи "Сантьяго"га йиғилган мухлислар ҳурмати дурангни тақдим этди. Шу тариқа, Испания кубогининг амалдаги соҳиби мусобақани тарк этди. "Атлетико" эса чорак финалда "Барселона"га қарши баҳс олиб боради. Ҳар иккала ўйин январь ойида бўлиб ўтади. Испания кубоги, нимчорак финал, жавоб ўйини
Реал Мадрид – Атлетико 2:2 (онлайн трансляция) Голлар: 0:1 – 1 Торрес, 1:1 – 20 Рамос, 1:2 – 46 Торрес, 2:2 – 54 Роналду. Реал Мадрид – Навас, Рамос, Карвахаль, Пепе (Варан, 59), Марсело, Иско, Хамес (Хесе, 72), Бэйл, Кроос, Бензема, Роналду.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Коке, Суарес, Гарсия (Хименес, 81), Тиагу, Гризманн (Габи, 73), Торрес (Туран, 58). Огоҳлантиришлар: Гарсия (28), Тиагу (49), Годин (52), Рамос (56), Марсело (83), Коке (85), Карвахаль (86), Иско (90).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев