Жасур Умировнинг эстрада оламига кутилмаган ташрифи қисқа фурсатларда мухлислар эътиборини қозона олди. Бунга хонанданинг ноодатий услубдаги йўналишисабаб бўлди. Сўнгги вақтларда тинимсиз ижод қиладиган Жасурнинг ижодий танаффусиҳам оммани бефарқ қолдирмади. Янги қўшиқлар сонининг камайгани балки у билан боғлиқ баъзи гап-сўзларнинг "болалаган”ига имкон яратгандир? Суҳбат орқали эса бу масалаларга ойдинлик киритилди...
— Таҳририятимизга хуш келибсиз!
— Таклифингиз учун сизга ҳам ташаккур.
— Анчадан буён кўринмай қолдингиз. Ижодий янгиликларингиз деярли йўқ?
— Нега ундай дейсиз? Бошқа ҳамкасбларим қатори ижод қиляпман. Айни кунларда июнь ойида ўтадиган концертимга тайёргарлик ишлари билан бандман. Умуман олганда ижодий режаларим бисёр. Насиб қилса, бу йилги концертим ўтган йилдаги дастурларимни такрорламайди.
— Концертга ном танлашда ташкилотчилар билан бироз келишмовчиликларга дуч келибсиз?
— У воқеани келишмовчилик, деб бўрттириш шарт эмас. Концертга ном танлаш бахс-мунозарали бўлди, холос. Уларнинг фикрича, "Меҳрингизга зор қолдим” номи концертга мос экан. Мен эса бирор бошқа қўшиқ номини қўйишни истагандим. Узоқ давом этган бахсда барибир улар ғолиб бўлишди (кулади). Майли, асосийси концертнинг номи эмас, уни қандай ўтказиш-ку, дея рози бўлишдан бошқа иложим қолмади.
— Жасур Умиров концерт беришдан чўчимайдиган хонандалар сирасига киради. Хатто ижодини бошлаганига кўп бўлмасданоқ илк яккахон концертингизни тақдим этгандингиз...
— Бунга ўзим ҳам эътибор берганман. Саҳнага чиққанимда мени яхши кутиб олишади, деган ички ишончим кучли. Худога шукр, бу ишонч шу кунгача панд бермади.
— Ёз концерт мавсуми эмас. Аммо сиз аксинча йўл тутяпсиз. Бу рақобатдан қочишми ёки...
— Аслида қишда концерт беришни режалаштиргандим. Аммо мен истаган ойларда бўш кунлар йўқ экан. Шунинг учун мажбуран ёзга кўчирдим.
— Продюсерингиз ўзгаргани ҳақида эшитдик...
— Сиз журналистлар эшитмаган бирор гап қолмайди-я? Ҳа, рост! Айни кунларда янги продюсер билан ҳамкорлик бошладим. Бироқ биринчи продюсерим билан ҳам ҳамкорликни тўхтатганим йўқ. Шунчаки унга юклатилган вазифалар бироз камайган. У фақат тўй ва концертлар билан боғлиқ масалаларгагина жавобгар.
— Ҳамкорлик бундай тус олишига нима сабаб бўлди?
— Сабаб... Бу саволга жавоб беришим шартми?
— Албатта! Ёки ошкор этилмайдиган бирор жиддий сабаб борми?
— Гап шундаки, продюсерим Абдурасул мендан ташқари яна бир нечта хонандалар билан ҳам ишларди. Сўнги пайтларда бошқа ишлардан ортмай қолгани учун унинг вазифаларини камайтиришга мажбур бўлдим.
— Аксарият санъаткорлар вақт ўтиши билан продюсерини алмаштириб, вазифаларни бирор-бир қариндошига юклайди. Сизда ҳам мана шу холни кузатиш мумкинми?
— Ишларимга оила-аъзоларимни аралаштиришни истамайман! Иш ва оила бир-биридан айро бўлиши шарт! Шунинг учун ҳам продюсер алмаштиришга тўғри келганида яқинларимни эмас, шу кунгача ёнимда юриб, ишимни яхши тушунадиган одамга топширдим.
— "Жасур Умиров дадасининг эрка ўғли”, деган гапларга муносабатингиз қандай?
— (Кулади) Балки қачондир эрка бўлгандирман, аммо бугун мустақил шахс сифатида шаклландим. Ишларим ва муаммоларимни дадамнинг зиммасига ортмай, ўзим ҳал қиладиган ёшдаман. Эркаликлар болаликда қолган.
— Дадангиз оғир бетоб бўлиб қолибди?
— Бу ҳақда гапиришни истамайман! Аммо бу жавобим сиз айтган гапни тасдиқламайди. Шунчаки, оилавий саволларга жавоб беришни истамайман. Саволларингиз орасида яна оиламга доирлари бўлса бермаслигингизни илтимос қиламан.
— Жасур Умиров вафот этибди, деган гаплар сизга қандай таъсир қилди?
— (Жиғибийрон бўлиб) Бу гапни ким тарқатганини яхши биламан. Гап шундаки, бир неча ой олдин бир сайт (сайт номини келтирмаймиз) менга қўнғироқ қилиб, янги клипимни ўз сайтида жойлаштирмоқчи эканини айтди. Албатта уларнинг ижодимга қизиқиши мени қувонтирди. Бироқ сайт раҳбари клипимнинг намойиши учун пул талаб қилгани ҳафсаламни пир қилди. Нега интернет сайтлари ўз истаги билан қўяётган клипимга пул тўлашим керак? Ижодим маъқул бўлса - марҳамат! Аммо уларнинг бирортасига пул бермайман. Мендан рад жавобини олишига қарамай, бир неча бор қўнғироқ қилиб, ҳол-у жонимга қўймади. Тинимсиз қўнғироқ ва "sms”лари жавобсиз қолгач, ижтимоий сайтлардаги шахсий саҳифасига мени вафотим ҳақида маълумотни расмим билан жойлаштирибди. Бунга нима дейсиз? Бу ғалвани бошлаган "муаллиф”га қандай таъриф беришни ҳам билмайман. Уларга Ўзи инсоф берсин.
— Ижодингизни бошлаган йилларингиз феъл-атворингиз сабаб сиз билан чиқишолмай юрган ҳамкасбларингиз кўп эди. Аммо бугун уларнинг аксарияти атрофингизда...
— Гапингиз рост! Аввалига кўп санъаткорлар билан келишмовчиликлар бўлган. Уларнинг нигоҳидан мени ўзига яқинлаштиришни исташмаётганини сезардим. Аммо ўтган вақт ва фаолиятимдаги ютуқларим тингловчилар қатори, уларни ҳам Жасур Умировни тан олишига сабаб бўлди. Бугун мен бошқаларга эмас, улар менга яқин бўлишга интилишяпти.
— Бу хол сизни ранжитмайдими?
— Йўқ! Оз фурсат ичидаги фаолиятим давомида бу аслида шоу бизнеснинг шавқатсиз ёзилмаган қонуни эканини англадим. Ҳамкасбларим билан суҳбатлашганимда, уларда ҳам худди шундай ҳолат бўлганини эшитдим. Бу хол ҳафа бўлишга арзимайди...
— Бугун сизнинг ижодингизда олдинги "хит”ларни учратмаяпмиз?
— Нафақат менда, балки бошқаларда ҳам ҳозир "хит”ларни учратиш қийин.
— Сабаб?
— Бугун хонандаларнинг ўз қўшиғини "айлантириш”га имконияти бироз камайган. Фақат интернет билан боғланиб қолганмиз.
— Яхши қўшиқ учун реклама шарт эмас, деган фикрлар ҳам бор!
— Бугун рекламасиз ишлаш қийин.
— Уйланишингиз ҳақида гап кетганда, ҳар йили "Шу йил уйланаман!” деб ваъда берасиз...
— (Кулиб) Очиғи, ҳақиқатдан ҳам уйланиш ниятида эканим рост. Интервьюларда "уйламан” деганимда, ўзим истагандек қиз учраб қолар, деган яхши ниятда гапирардим. Аммо минг афсуски, ҳали-хануз ўзим орзу қилган қизни учратганим йўқ. Бироқ бу йили уйланишим аниқ. Насиб қилса, июнда бўладиган концертимни ўтказиб олсам, кейин тўй ҳаракатларини бошлайман.
Tarona.net va yurtimiz saytlarida tinglang va baxo bering Tez kunda yana premyera Ziyoda bilan Duet tarona tez kunda kuting.....
Voydod.net saytida kõchirib oling va baxo bering
uzclub.net da kõchirib oling va baxo bering
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 24