рулини тутган аёлларни
учратиш одатий ҳолга
айланган. Йилдан-йилга
машина бошқараётган аёллар
сони дунё бўйича ҳам ошиб
бормоқда. Бунга ҳамма
кўникди, айниқса, эркаклар.
Чунки машина ҳайдаш
аёлларимиз ўртасида тобора
урфга айланмоқда. Энди улар
билан бир йўлакда
ҳаракатланишга тўғри келади.
Шу боис, эркак ҳайдовчилар
рулдаги аёлларнинг феъл-
атвори, уларнинг табиати
ҳақида айрим нарсаларни
билиб қўйишса, ёмон бўлмасди.
Аввало, аёл автомобиль
бошқариши керакми, йўқми?
Шу саволга жавоб топсак...
Турли баҳс-мунозараларга
сабаб бўлиб келаётган мавзу
ҳақида яна қайта янги бир гап
айтиш мушкулдир. Тўғри,
айримларнинг асрлар
давомида Шарқ аёли қандай
мақомда бўлиб келгани
ҳақидаги фикрларида ҳам жон
бордир, балки. Аммо нима
бўлган тақдирда ҳам, тараққиёт
ривожланиб келар экан, ҳар
бир замон ўзи учун бир
янгилик яратади.
“АЁЛ УЧУН ГЎЗАЛЛИГИ МУҲИМ”
Азиза Авазова, психолог:
Кўчада аёллар бошқараётган
автомобилни ажратиб олиш
жуда осон. Эркаклар учун
автомобилнинг техник жиҳати
биринчи ўринда турса, аёллар
учун унинг ташқи ва ички
кўриниши муҳим аҳамиятга эга.
Одатда, барча аёллар
автомобилнинг ичида
шинамлик яратишга, машинага
турли майда буюмлар
ёрдамида ўзига хос услуб
беришга уринади. Турли
ранглардаги қувноқ, ёқимтой,
аломат буюмлар машинага
муайян услубни берган ҳолда,
унинг ички кўринишини тубдан
ўзгартиради. Шунингдек,
аёллар машинани эркаклардан
кўра тартиблироқ бошқариши
ҳам мумкин. Хусусан, улар учун
тезлик унчалик муҳим эмас.
Аёллар учун асосийси, машина
имижини яратиш. Бироқ, шу
ўринда кичик бир маслаҳат:
машинани безаш борасида ҳам
чегарадан чиқиб кетмаслик ва
ҳамма нарсада меъёр бўлиши
кераклигини эсда тутинг.
“ОИЛАДА ҲАЙДОВЧИНИНГ КЎП
БЎЛГАНИ ЯХШИ”
Равшан Комилов,
Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган артист:
Инсон учун биринчи галда
нималар керак: бу албатта,
ҳаво, сув, саломатлик... Шулар
қаторига ҳозирги вақтда яшаш
учун яна бир энг керакли
восита автомобилни қўшган
бўлардим. Дунё тажрибасидан
оладиган бўлсак, оилада
иккита, бири “ишчи”, бири эса
турли тантаналарга
мўлжалланган автомобиль
бўлиши керак. “Ишчи” машина
деганимиз, кундалик ишлар
учун яъни, бозор-ўчар,
фарзандларни мактаб-боғчага
элтиш, ишга бориб-келиш
кабиларга мўлжалланган.
Тантаналарга мўлжалланган
машина эса турли
меҳмондорчиликлар, оилавий
ҳордиқ чиқариш учун
саёҳатлар ва шу кабиларга
хизмат қилади. Масалан,
менинг ҳам иш фаолиятим
кўлами жуда катта
километрлардан иборат.
Ижодий сафарлар билан олис
вилоятларимизда кўп бўламан.
Аёлим ҳам машина бошқаради
албатта. Ўзи зарур ҳолларда
бозорга ёки бошқа бир
ташвишлар билан мени кутиб
ўтирмасдан шундоқ бориб
келади. Оилада ҳайдовчининг
кўп бўлгани яхши.
“АЁЛЛАР ТЕЗЛИКДАН
ҚЎРҚАДИ...?!”
Азиз Эргашев, ЙПХ ходими:
Машина бошқаришдаги тезлик
масаласига келсак, ростдан ҳам
аёлларда тезкор қарор қабул
қилиш, вазиятни тўғри баҳолай
билиш қобилияти эркакларга
нисбатан анча суст экани
исботланган. Нохуш ҳолат
рулдаги аёл билан рўй берса,
натижа албатта яхши
бўлмаслиги аён. Шу боис ҳам,
буни яхши тушунган аёллар
тезликни ёқтиришмайди.
Лекин шошганда-чи... Бундан
ташқари, йўлда кетаётган
аёлнинг машинаси кечаси
бузилиб қолди, дейлик. У нима
қилади? Биринчидан, камдан-
кам аёлнинг мойга беланган
ҳолда машина тузатаётганини
кўрганмиз. Демак, машинани
ўзи тузата олмайди ёки
устахонага қадар судраб
боришга жисмоний кучи
камлик қилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев