Сен кимсан сал мундоқ муомала қилайсанми десам. Ғижиниб юр ичкарида
сенга кимлигимни кўрсатаман деди биттаси сўкиниб. Эътибор бермаган
эканман масжидни ёнгинасида милиция таянч пункти бор экан. Улар ўша
ердан чиқиб келибди. Хонанг иссиқми дедим сенсираб. Иссиқ хам гапми
ёндиради деб мени сударгудек ичкарига бошлади. Ичкарига киришим билан
кичикроғи ёпишиб кетди. Бу ер Тошкентмаслигини милиция ходимлари низомга
амал килиб таништириб ўтирмасдан ишни эплаб қўйишини тушуниб турардим.
Улар нарги девонани танишарди. Лекин янги девонани яъни мени калтак
остига олишалари аниқ эди. Девона одамни ким хам калтакламайди дейсиз,
хеч бўлмаса ижирғаниб ўтасизку олдидан. Совқотиб кетганим учун батарея
олдига борволдим. Мени бу дадиллигим уларни янада жахлини чиқарди.
Биттаси хезланиб келаётганди хужжатимни чиқардимда дарров кўрсатдим. У
бир хужжатимга, бир менга қараб турдида шеригига узатди. “Ўзингникими” –
деб сўради. Мен хам сенсираб: “ўқишни биласанми” дедим. У яхшилаб ўқиб
расмимни юзимга солиштириб чиқди. “Нима, ишонмаяпсанми, сени олдингга
кастюм шимда келсам кейин ишонасан, бунақа абгор одамларни одам ўрнида
кўрмайсанда” – дедиму қўлидан хужжатни юлиб олдим. “Унда буёқларда нима
қилиб юрибсиз” – деди бу сафар сизлаб. Харқалай мени кимлигим унга етиб
борди Хужжатим хам анчагина катта ташкилотники эдида. Уни хайрон бўлаётгани
сабабини тушунардим, шунинг учун унга бу томонларга келиш сабабини лўнда
қилиб тушунтирдим. Улар гапимни эшитишгач қанақадир ажинакўл тўғрисида
гапиришди. Мен уларга хикоя қилиб бераётганимда рекс билан орамиздаги
сухбатларни хам айтганим учун мени ўзларича телбага чиқаришди. Бир
соатларда мени қўйиб юборишди. Ташқарига чиқиб девонани топа олмадим.
Ноилож кулбага қайтдим. Шу ва бошқа кунлари уч кунгача хеч нарса юз
бермади. Шу уч кун ичида ўзимга ўзим гапириб юравердим. Интернетдан
ажина ва жинлар тўғрисида, аномал ходисалар тўғрисида нима бўлса
хаммасини олиб ўқидим. Шу кунлари калламга бир ғоя келиб хайвонга
айланган одам тўғрисида юз бетлик ғоя тайёрлаб қўйдим. Хикоя қахрамонини
тасвирлаш учун баъзида уларни номларидан гапирар эдим. Рексни “АА ажинама- а-ан” деб қувлаб кулардим. Уйдан аёлим ишхонага
тезрок келаркансиз деганига қарамасдан бормадим. Яна бир хафталик “дам
олиш”им бор эди. Аёлим алдаб олдига чақириб олаётганини билардим.
Тўртинчи куни қарасам сувим қолмапти. Вақт кеч бўлишига қарамай бир
километрча наридаги булоққа кетдим. Қайтиб келаяпману анчагина иш қилиб
қўйганимни, компютеримда бир нечта қимматли материаллар борлигини ўйлаб
хурсанд хуштак чалиб келаяпман. Кулбага яқинлашган сарим ит хуришини
эшита бошладим. Қадамимни тезлатдим. Узоқдан кулба кўринди. Кулбани
атрофида одамлар юргандек туюлди. Кимдир мени излаб келибдида деган
хаёлда тезлашдим. Борсам бир нечта одамчалар кулбани ташқарисида олов
ёқиб атрофида жимгина чўғ титкилаб ўтиришарди. Одамчалар деганимни
сабаби, улар худди икки ёшли болалардай кичкина эдилар. Яқинлашиб томоқ
қирдим. Хеч ким қарамади. Аста ёнларига чўкаман десам рекс югуриб
келдида оёғимга ёпишди. Шимимдан торта бошлади. Уни итариб ташладимда
гулхан атрофидаги одамларга қарата нимадир дедим эсимда йўқ. Биттаси
менга қаради. Унга қараб вужудим титраб кетди. У одам эмас эди. Юзи қоп
қораю лекин бурни йўқ эди!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев